Latest news

19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  8 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  8 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0

"Пахтакор" олтин медаллар билан тақдирланди News

"Пахтакор" олтин медаллар билан тақдирланди

"Шерлар"га Ўзбекистон Суперлигасидаги ғолиблик учун олтин медалларни топшириш маросими ўтказилди.

Пойтахтимиздаги "Баҳор" ресторанида ўтган тадбирда жамоа аъзолари, мураббийлар штаби ва клуб раҳбариятига олтин медаллар топширилди. Маросимда Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Аваз Максумов, ПФЛ директори Диёр Имомхўжаев иштирок этиб, медалларни тақдим этишди. Мавсум давомида катта ҳажмдаги ишни амалга оширган клуб вакиллари ва жамоа аъзолари медаллар билан тақдирланди. Клуб бош директори Дмитрий Адисман Ўзбекистон футбол ассоциациясидан клуб номига ташаккурномани қабул қилди.

Ўзбек футболи афсоналари Биродар Абдураимов ва Тўлаган Исоқов жамоани навбатдаги муваффақиятли мавсум билан табриклаб, кейинги йил янада яхшироқ натижалар тилашди. Шунингдек, тадбир давомида "Пахтакор" футбол клуби ўз ҳомийлари ва ҳамкорларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

Championat.asia сайти томонидан 2020 йил энг яхши мураббий деб топилган Шота Арвеладзе, энг яхши футболчи Жалолиддин Машарипов ва тўпурар Драган Черанга махсус тайёрланган совринлар топширилди.



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика