Latest news

16:02Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  4 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0 13:28"Ал Ҳилол" легионери ўзини камситилган деб ҳисоблади ва шартномани бир томонлама бекор қилди  5 13:00Энзо Мийо: "Чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун катта босимга дуч келамиз"  0 12:33Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин ўтказади  0 12:21Шомуродовнинг собиқ клубдоши, Африка қитъасининг энг яхши футболчиси, 2021 йил дунёнинг энг яхши дарвозабони. Бугун "Насаф"га қарши кимлар ўйнайди?   21 11:55Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 16 сентябрдан йиғинга киришади  0 11:28"Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" "янги Ван Дейк" учун курашади  0 10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  6

"Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувида ҳакамлар бригадаси қўпол хатоларга йўл қўймади News

"Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувида ҳакамлар бригадаси қўпол хатоларга йўл қўймади

Олий Лига 9-тур учрашувлари доирасида 20 май, сешанба куни ўтказилган "Пахтакор" (Тошкент) – "Навбаҳор" (Наманган) учрашуви давомида ҳакамлар бригадаси томонидан қабул қилинган қарорлар жамоатчилик баҳс-мунозараларига сабаб бўлди.
Учрашув 2:1 ҳисобида майдон эгалари ғалабаси билан якунига етган, "Пахтакор" футболчилари ғалаба тўпини қўшимча дақиқаларда белгиланган пенальтидан киритишган эди.

Учрашувни ФИФА рефериси Шерзод Қосимов бошқариб борган, унга қанотларда ФИФА рефериси ёрдамчилари – Алишер Усмонов ва Темур Гайнуллин ёрдам берганди. Биринчи тоифали ҳакам Игорь Гормашев учрашув захира ҳаками сифатида белгиланган бўлса, ҳакамларнинг ҳаракатини эса республика тоифасидаги назоратчи Булат Галеев баҳолаб борган.

21 май, чоршанба куни ушбу учрашув таҳлили юзасидан ЎФФ эксперт-ҳакамлар комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Мутахассислар учрашувнинг эътиборга молик учта вазияти – 42-дақиқада "Навбаҳор" ўйинчиси Раҳматулло Бердимуродовга кўрсатилган биринчи сариқ карточка, 75-дақиқада Бердимуродовга кўрсатилган иккинчи сариқ карточка, шунингдек, 90+4-дақиқада "Навбаҳор" ўйинчиси Юрий Рижкога кўрсатилган қизил карточка ва "Навбаҳор" дарвозасига белгиланган пенальтига эътибор қаратишди.

Экспертлар хулосасига кўра, Раҳматулло Бердимуродовга биринчи сариқ карточка футболчи рақибини қасддан чалиб йиқитгани учун, иккинчи сариқ сариқ карточка эса футболчи "Навбаҳор" фойдасига жарима зарбаси белгиланганидан сўнг тўпни қасддан отиб юборгани ва ўйиннинг қайта бошланишини кечиктиргани учун ҳаққоний равишда кўрсатилган. Ушбу вазиятларда учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов тўғри ҳаракат қилган.

Учрашувнинг 90+4-дақиқасида "Навбаҳор" ўйинчиси Юрий Рижко ўз жарима майдончаси ичида ҳаракатланаётиб, аввалига "Пахтакор" жамоаси ўйинчиси Егор Кримецни қўполлик билан туртиб юборган, шундан сўнг ўнг қўли тирсак қисми билан унинг иягига зарба берган. Ушбу ҳолатда учрашув бош ҳаками Шерзод Қосимов Рижкога ҳаққоний қизил карточка кўрсатган ва "Навбаҳор" дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилаган.

"Учрашув якуний натижасига таъсир қилмаган аҳамиятсиз хатоларни истисно қилганда, умуман бригада ўйинни яхши ўтказди", - дейилади эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосасида.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг умидли ёш ҳакамларидан бири ҳисобланган Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 26 май, душанба куни "Металлург" (Бекобод) ва "Динамо" (Самарқанд) жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинини бошқариб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика