Latest news

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  0 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  2 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  4 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  5 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

"Пахтакор" Тошкентда "Навбаҳор"ни юта олмади News

"Пахтакор" Тошкентда "Навбаҳор"ни юта олмади

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ


Ўйин бошланди. 2-дақиқада Машариповнинг жарима майдони ичидан тепган тўпини Тўраев ушлаб олди.  Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида мезбонлар ташаббусга эришган ҳолда ҳаракат қилишмоқда.

26-дақиқада Машарипов Сайфиевнинг пасидан сўнг жарима майдони ичидан зарба берди, тўп тўсинга тегиб қайтди. 

36-дақиқада Турғунбоевнинг жаримадан тепган тўпини Суюнов ушлаб олди. 45-дақиқада Гонсалвешнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ.

47-дақиқада Ўруновнинг қулай имкониятдан берган зарбасидан кейин Суюнов тўпни қайтарди.

54-дақиқада Чераннинг зарбасидан сўнг Тўраев тўпни иккинчи уринишда ушлаб олди.

62-дақиқада Драган Черан қулай вазиятда жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди.

67-дақиқада чиройли ҳужумдан кейин Машариповнинг аниқ зарбасидан кейин Тўраев тўпни қайтарди.

88-дақиқада Акбар Тўраев ажойиб сейв намойиш этди. 90-дақиқада ҳам Тўраев жамоасини голдан қутқарди.


“ПАХТАКОР” – “НАВБАҲОР” 0:0
Ҳакамлар: 
Виктор Серазетдинов, Равил Шояҳметов, Александр Буров, Абдурашид Ҳудойберганов.
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Маъмур Саидқосимов.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич, Шерзод Аъзамов (Егор Кримец, 33), Акмал Шораҳмедов, Жаҳонгир Аҳмадов (Жамшид Искандеров, 80), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Исмоил Гонсалвеш (Жасур Яхшибоев, 69), Тиаго Безерра.
Захира: Александр Лобанов, Ҳожиакбар Алижонов, Азим Аҳмедов, Камолиддин Тожиев, Владимир Козак, Игорь Сергеев.

"Навбаҳор": Акбар Тўраев, Игорь Голбан, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев (Томислав Пайович, 89), Илҳом Бойдедаев, Аъзам Алиев, Рўзимбой Аҳмедов (Сардор Сулаймонов, 68), Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: Дилшод Ҳамроев, Музаффар Абдуллаев. 

Огоҳлантиришлар: Азизбек Турғунбоев 40, Игорь Голбан 51, Жалолиддин Машарипов 56, Жамшид Искандеров 82,


Rating: +36   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика