Latest news

09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  5 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  11 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  4 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  36 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  20 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  4 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  13 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  69

"Пахтакор" мухлисларни стадионга чорлайди! News

"Пахтакор" мухлисларни стадионга чорлайди!

29 март, шанба куни олий лигада 3-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
"Пахтакор" жорий мавсумдаги илк уй ўйинини Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига қарши ўтказади. Юрий Лукин шогирдлари бу йил таркибни анча кучайтиришди ва беллашувнинг кескин ўтишига шубҳа йўқ.

"Пахтакор" футбол клуби ишқибозларга стадионда қулайлик туғдириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда. Жумладан, "Пахтакор" - "Қизилқум" баҳсига ташриф буюриб, турли совғаларни ютиб олишингиз мумкин. Чипталарни харид қилиш билан совринли лотерея иштирокчисига айланасиз. Стадионга ташриф буюрган ишқибозларда "Пахтакор" тарихи ҳақидаги китоблар, клуб рамзи туширилган шарф ва бошқа атрибуткалар, велосипедлар ютиб олиш имконияти юзага келади. Шунингдек, ўйин давомида стадионда турли салқин ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўлга қўйилади. Стадионда мухлислар учун барча қулайликлар яратилади. Чипталарни "Пахтакор" Марказий стадиони кассаларидан харид қиласиз. Чипта нархлари 1000 сўмдан қилиб белгиланган.

"Пахтакор" - "Қизилқум" учрашуви 29 март, шанба куни "Пахтакор" Марказий стадионида соат 17:00да бошланади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз. "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг ва совғалар ютиб олинг!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика