Latest news

19:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  23 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  3 19:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  5 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  4 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  18 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  4 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3

"Пахтакор Жуниор" лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди News

"Пахтакор Жуниор" лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

9 февраль, чоршанба куни "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида "Пахтакор Жуниор" лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу лойиҳа "Пахтакор" футбол клуби ва “Junior Soccers Schools” иштирокида амалга оширилаётган бўлиб, “Пахтакор Жуниор” болалар ва ўсмирлар футбол мактабларини очишдан кўзланган мақсад "Пахтакор"нинг юртимиздаги брендини ўстириш, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Пахтакор Жуниор” мактаблари тармоғини яратиш, клуб академиясига  истиқболли ва иқтидорли ёш футболчиларни аниқлаш ва етказиб  бериш, болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш ҳамда тарғиб қилишдан иборат. Лойиҳанинг асосий вазифалари – соғлом турмуш тарзини жорий этиш, футболни ривожлантириш ва ёш болаларни спортга кенг жалб этиш, мактаб ва мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний маданиятга қизиқишни ўстириш, чекка ҳудудлардаги иқтидорли болаларнинг эътибордан четда қолмаслиги таъминлаш саналади. "Пахтакор Жуниор" орқали энг иқтидорли болалар "Пахтакор" футбол академиясига танлаб олинади.



Дилшод Каримов ("Пахтакор" футбол клуби раиси ўринбосари): - Янги мавсумда "Пахтакор" таркибини ёшартириш, академияга кўпроқ аҳамият бериш ҳақида клубимиз раиси томонидан вазифа қўйилган. Иқтидорларни кўпроқ излаб топиш мақсадида "Пахтакор Юниор" лойиҳаси ишга туширилмоқда. Бу орқали нафақат Тошкент шаҳри, балки бутун мамлакат бўйлаб ёшлар ва болаларни футболга жалб қилиб, улар орасидан энг яхшиларини академияга танлаб олишга интиламиз. Юртимизда спорт ва футболни оммалаштиришга катта эътибор қаратилмоқда. Шунга биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз. Ҳозирча ушбу мактаблардан 4таси Тошкент шаҳрида иш бошлайди. Тез орада бошқа ҳудудларда ҳам бу лойиҳа ишга туширилади. Бунинг ёрдамида "Пахтакор" футбол клубининг брендини янада кўтариш ҳам режаларимиздан ўрин олган.

- Ушбу мактабларда барча ёшлар футбол билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишади. Болаларни қамраб олиш чегераси каттароқ бўлади.




Шуҳрат Юсупов ("Пахтакор Юниор" лойиҳаси таъсисчиси):
- Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Учтепа, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларида мактаблар иш бошлайди. Босқичма-босқич лойиҳани кенгайтириб борамиз. Дастлаб Тошкент шаҳрини қамраб олишни режалаштирганмиз. Кейин эса бошқа ҳудудларда ҳам буни ишга туширамиз. Дастлабки мактаблар март ойида ишга тушиши кутилмоқда. Дастлабки лойиҳа пойтахтимиздаги "Дўстлик" боғи ҳудудида очилиши кутилмоқда.

- Талабдан келиб чиққан ҳолда ишлаймиз. Маркетинг таҳлилини кўриб чиқамиз. Биринчи босқичда 6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларни жалб этмоқчимиз. Мураббийлар масаласига келсак, "Пахтакор" футбол клуби билан биргаликда фаолият кўрсатамиз. Мураббийлар номини эълон қилиб борамиз.




Олим Шокиров ("Пахтакор" ФК академияси директори): - Машғулотни қандай ташкил этиш ва ўтказиш борасида зарур қўлланмани тақдим этамиз. Академия қандай фаолият олиб бораётган бўлса, "Пахтакор Юниор" лойиҳасида ҳам шундай услубда ишланади. Барча ишлар ҳамжиҳат ҳолда олиб борилади.

- Тарбияланувчиларимизга кўпроқ эътибор беришни истаймиз. Фаолиятимизни ўзгартириб, янада кўпроқ иқтидорли футболчиларни асосий жамоа учун тарбиялаб беришни истаймиз.




Дилшод Каримов: - Аввалги йили кўплаб футболчилар "Олимпик" жамоасига берилди. Шу сабабли ёшлар таркибини кучайтириш имконияти бўлмади. Аввал академияда жой билан боғлиқ муаммо бор эди. Яқинда ётоқхона қуриб битирдик, ошхона бўйича муаммони ҳал қилдик. Яна академия фаолиятини яхшилаш борасида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Шуҳрат Юсупов: - Мактабларда футболчилар қандай шуғулланаётгани, ундаги кўрсаткичларни ота-оналар бевосита платформа орқали кузатиб боришлари мумкин бўлади. Махсус дастур ёрдамида уларнинг турли жиҳатлар бўйича қандай ўзгараётганини билиб олиш имконияти ҳавола этилади. Ва умуман машғулотларни ҳам бемалол кузатиб туришлари мумкин. Барча ишлар шаффоф йўлга қўйилади. Энг иқтидорли болалар текинга қабул қилинади. Шунингдек, кам таъминланган оилаларга имтиёз тақдим этилади. Қолганлар учун эса хизмат пуллик бўлади. 


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика