Latest news

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  1 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  9 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  3 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  7 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  21 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

"Пахтакор": Йил байрам тадбири билан якун топди News

"Пахтакор": Йил байрам тадбири билан якун топди

Шанба куни "Аракс" ресторанида "Пахтакор" клубининг янги йил байрамига бағишланган тадбири бўлиб ўтди.
Дастлаб сўзга чиққан клуб вице-президенти Самвел Бабаян қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

- 2013 йил биз бирор совринга эга чиқмадик. Лекин айнан шу йил бизни янада бирлаштирди. Биз қийин ҳолатдан биргаликда чиқиб кета олишимизни исботладик. Биринчи даврада асосий таркиб футболчилари етишмаслиги сабабли муҳим 9 очкони қўлдан бой бердик. Якунда ўша ўйинлар бизга қимматга тушди. Иккинчи даврани ёш ўйинчилар жуда муваффақиятли ўтказишди. Бу эса эртанги кунга катта ишонч билан қарашга имконият беради. Жамоа олиб борган тўғри иш туфайли бугунги кунда асосий таркибнинг аксарият қисмини клуб тарбияланувчилари ташкил этишмоқда. Насиб қилса, 2014 йилда биз ушбу футболчилар билан чемпионат ва кубокда муваффақиятли иштирок этамиз. Шу ўринда меҳмон бўлиб ўтирган фахрийларга раҳмат айтаман. Сиз клуб тарихини ёзгансиз, ҳозирги футболчиларга ўрнак бўлгансиз. Барчангизга келаси йил омад, бахт ва саломатлик тилаб қоламан.

Шундан сўнг узоқ йиллар клубда фаолият юритган Шуҳрат Жалилов, ЎФФ "Фахрийлар кенгаши" раиси Наримон Жалолов клуб раҳбарияти олиб бораётган ишлар ҳамда жамоа ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтишди. Кейин ёшлар лигасида иккинчи ўринни эгаллаган жамоамизга ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ҳамда Наримон Жалолов кумуш медалларни тақдим этишди.

Мухлислар ҳам тадбирда фаоллик кўрсатишди. Ишқибозлар орасида ўтказилган сўров якунларига кўра, энг яхши футболчи ва энг чиройли гол муаллифи деб ярим ҳимоячи Кахи Махарадзе топилди. Грузиялик футболчига мухлислар клуби томонидан тайёрланган совға топширилди.

Байрам тадбири давомида барчада кўтаринки кайфият кузатилди. Бу келаси мавсумда жамоага ғолиблик руҳиятига қайтишга ёрдам бериб, бир йилдан кейин қўлга киритилган совринларни ҳам нишонлаш насиб этади деган умиддамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика