Latest news

15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  0 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  0 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  11 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  18 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  6 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  5 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  11 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  38

"Пахтакор": Илмий услубий гуруҳ фаолияти ҳақида News

"Пахтакор": Илмий услубий гуруҳ фаолияти ҳақида

“Пахтакор” жамоасида фаолият кўрсатаётган илмий услубий гуруҳнинг ҳам жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси катта.
Ушбу гуруҳда мураббий ва бўлим бошлиғи Григорий Колосовский ва ходим Фарҳод Абдуқодиров ишлаб келмоқда. Ҳар икки мутахассис бўлим фаолияти тўғрисида саволларга жавоб қайтарди.

Гуруҳ қандай ишларни бажаради?

Илмий услубий гуруҳ жамоамизда бир неча йиллардан буён фаолият юритиб келмоқда. Бундай гуруҳлар ҳозирда мамлакатимизда саноқли клублардагина мавжуд. Жамоамизга Самвел Вячеславович менежер этиб тайёрлангандан сўнг гуруҳимиз иш жараёни тубдан ўзгарди, ишимизга бўлган талаб кучайди, шароитларимиз эса яхшиланди. У нафақат ишимизга бўлган талабни оширди, балки ҳаётда кучли инсон бўлиш ва доимо олға интилишни ўргатди.

Йил бошида замонавий талабларига жавоб берадиган “Polar” бренди ишлаб чиқарган мослама харид қилинди. У машғулотлар давомида футболчиларга берилаётган юкламани назорат қилишга имкон беради. Энди машғулот пайтида ҳар бир футболчининг юрак фаолияти ва соғлиғи, жисмоний ҳолатини назорат қилиш учун тўлиқ имконият пайдо бўлди. Мисол учун, бирор футболчи катта юкламали машғулотга тайёр эмас бўлса, буни биз ушбу мосламаларимиз орқали аниқлаб, жамоа шифокори билан таҳлил қилиб, жамоа менежерига тақдим қиламиз. Бундай маълумотлар футболчиларимизнинг машғулот вақтида зўриқиши ва кутилмаган жароҳатлар олишини маълум миқдорда олдини олади.

Кейинги йилдан эса футболчилар танасидаги ёғ ва мушак миқдорини, жисмоний қувватини ўлчаб аниқловчи махсус мосламалар сотиб олишни режага киритганмиз. Замонавий футболда, айниқса, Европанинг кучли клубларида ўйинчилар ўз спорт формаси ва вазнини назорат қилиш учун шундай текширувларни давомий тарзда олиб боришади. Афсуски, бизнинг кўплаб клубларда футболчи организмига бундай ёндашувлар тадбиқ қилинмаган.

Рақибларни ўрганиш ҳақида

Рақибларни бевосита уларнинг ўйинлари пайти стадионнинг ўзида кузатамиз ва жамоавий техник-тактик ҳаракатлари, умуман рақиб жамоанинг барча хислатларини, хар бир футболчининг кучли ва кучсиз томонларини мураббийларга тақдим этамиз.

Машғулот жараёнлари қандай ўтди?

Умуман олганда менежеримиз шундай шахски, у хеч қачон ўрганишдан ва замонавий кўникмаларни ўзлаштиришдан чарчамайди. 2014 йил бошидан машғулот жараёни ва футболчиларга бўлган талаб тубдан ўзгарди. Илмий услубий гуруҳ бошлиғи Григорий Колосовский Туркия мамлакатидаги илк йиғинданоқ Россия ва Европанинг номдор клублари билан алоқалар ўрнатиб, машғулот жараёнлари ва услубларни ўрганиб, бошқалар билан тажриба алмашишга жиддий бел боғлади. Умуман олганда, машғулотларимиз жуда қизиқарли, маълум режа ва тартиб асосида ўта бошлади. Бунинг учун бутун жамоа бир ёқадан бош чиқариб тинмай ишлади. Бунинг натижаси қандай бўлганига мухлисларимиз мавсум охирида гувоҳ бўлишди. Ҳали фаолиятимизни янада такомиллаштиришга ҳаракат қиламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика