Latest news

00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  2 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  6 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  19 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  3 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  4 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  76 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0 19:19Жака АПЛга қайтмоқда   1 18:39Гвардиола "Барселона"га қайтадими?  11

"Пахтакор" футболчиси МТЖ лагерини тарк этди News

"Пахтакор" футболчиси МТЖ лагерини тарк этди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Шерзод Аъзамов жароҳати туфайли машғулотларда иштирок этмади.

Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси кечадан бошлаб йиғинга киришгани ҳақида хабар бергандик. Кеча ёпиқ тарзда ўтказилган машғулотда иштирок этган Шерзод Аъзамов бугун терма жамоа лагерини тарк этди. Аъзамовнинг бел қисмидан олган жароҳати унинг машғулотларда иштирок этишига йўл қўймади.

Шунингдек, Купер жалб этган таркибдан ўрин олган "Локомотив"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев ҳам терма жамоа билан бирга эмас. "Бухоро"га қарши баҳсда жароҳат туфайли майдонни тарк этган футболчи айни пайтда муолажа ўтказиш билан банд. Шу боисдан ҳам унинг ўрнига терма жамоага "Қўқон-1912" ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов чақирилди ва футболчи кечадан буён машғулотларда иштирок этмоқда. Биринчи машғулотни ўтказиб юборган "Пахтакор" аъзоси Акмал Шораҳмедов ҳам бугундан эътиборан терма жамоа билан шуғулланишни бошлади.

Шерзод Аъзамов ва Шуҳрат Муҳаммадиев Сурия ва Эрон терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборишади.

МТЖдан чақирув олган легионерлар эса Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинига бир ҳафта қолганида ўз клублари ихтиёридан МТЖ лагерига келиб қўшилишади.

Шуни қайд этиб ўтиш керакки, жароҳатлари туфайли легионер мақомидаги икки ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин ҳамда Фозил Мусаев Купер бошчилигидаги терма жамоамизнинг илк йиғинини ўтказиб юборишмоқда.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика