Latest news

09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  0 08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  1 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  1 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  22 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  7 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  15 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  9 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5

"Пахтакор" фахрийлари "Наврўз" Кубоги соҳиби News

"Пахтакор" фахрийлари "Наврўз" Кубоги соҳиби

"Пахтакор" ҳал қилувчи баҳсда "Спартак" клубига қарши баҳс олиб борди.
Таркибда ўз даврининг етакчи футболчиларидан, Шуҳрат Рахмонқулов, Нўъмон Ҳасанов, Маъруф Пўлатов, Олим Шокиров ва Фурқат Эсонбоев "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилдилар. Шунингдек, сербиялик мураббий Драгон Дукич ва жамоа маъмури Даврон Саидов баҳсда иштирок этдилар. Учрашувнинг асосий вақти 0:0 ҳисоби билан якунига етди. Рақиб сафи нисбатан ёшроқ футболчилар билан тўлган эди: Дарвозада Алишер Аҳмедов. Яна, Февзи Давлетов, Жаъфар Ирисметов, Абдумажид Тоиров, Собир Ходиев, Александр Хвостунов, Нўъмон Нурматов, Бахтиёр Қамбаралев ва мини футболчилар, Самегов ҳамда Бўриев.
 
Пенальтилар сериясида омад "Пахтакор"га кулиб боқди, 5:4. Рақиблардан Собир Ходиев 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошира олмади.
 
"Бундай ўйинлар биз учун керак. Ёшликни эслашга бир сабаб-да. Шунинг учун мен ёшларга доим айтаман, футболни қадрига ет, ёшликдаги даврни кейин қўмсаб юрасан деб. Тўғриси бугун рақибларимиз кучлироқ эди, чунки улар биздан анча ёшлар. Ораларида яқиндагина футболни тугатганлар кўп. Бир амалла асосий вақтда дурангга эришдик, пенальтилар сериясида эса бизга омад кулиб боқди", - дейди Шуҳрат Рахмонқулов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика