Latest news

16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  2 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  3 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  4 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  2 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  3 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  10 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1

"Пахтакор": "Динамо" Тбилиси афсоналари билан танишинг News

"Пахтакор": "Динамо" Тбилиси афсоналари билан танишинг

22 ноябрь, шанба куни "Пахтакор" ва Тбилисининг "Динамо" жамоаси фахрийлари Тошкентда ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Учрашув Грузиянинг "Динамо" жамоаси Собиқ Иттифоқ чемпионатида илк бор олтин медалларни қўлга киритганига 50 йил тўлиши муносабати билан ўтказилади. 1964 йил "Динамо" биринчи ўрин учун "Пахтакор" стадионида ўтган "олтин" ўйинда "Торпедо"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўзининг илк чемпионлигини нишонлаган. Ушбу тарихий воқеани муносиб нишонлаш мақсадида тбилисиликларнинг фахрий футболчилари Тошкентда "Пахтакор" фахрийлари билан беллашувда майдонга тушишади.

Тошкентга Грузия футболи фахрийларидан Владимир Баркая, Георгий Сичинава, Александр Чивадзе, Владимир Гуцаев, Отар Габелия, Нукри Какилашвили ва Каха Цхададзе ташриф буюради.

Сайтимиз тбилисиликларнинг фахрий футболчи меҳмонлари ҳақида маълумот бериб ўтади.


Владимир Баркая,
СССР чемпиони: 1964 (Тошкентдаги ўйин қатнашчиси)

Георгий Сичинава,
СССР чемпиони 1964 (Тошкентдаги ўйин қатнашчиси)
1966 йил Англиядаги жаҳон чемпионати иштирокчиси (4-ўрин)

Александр Чивадзе,

СССР чемпиони: 1978
СССР Кубоги соҳиби: 1976, 1979
УЕФА Кубок эгалари Кубоги соҳиби: 1981
СССРнинг энг яхши футболчиси: 1980
Мавсумнинг энг яхши 33 футболчиси рўйхатидан 8 бор жой олган
Олимпиада ўйинлари бронза медали совриндори: 1980
УЕФА "Хизматлари учун" ордени соҳиби: 2001

Владимир Гуцаев,

СССР чемпиони: 1978
СССР Кубоги соҳиби: 1976, 1979
УЕФА Кубок эгалари Кубоги соҳиби: 1981
Ёшлар ўртасида Европа чемпионати ғолиби: 1976

Отар Габелия,
УЕФА Кубок эгалари Кубоги соҳиби: 1981
СССР чемпиони: 1978
СССР Кубоги соҳиби: 1979
СССРнинг энг яхши дарвозабони: 1979

Каха Цхададзе,
Грузия чемпиони: 1990, 1991
Россия чемпиони: 1992 («Спартак» Москва)

Барча мухлисларни ушбу учрашувни стадионда томоша қилишга таклиф этамиз. 22 ноябрь, шанба куни соат 13:30да "Пахтакор" ва "Динамо" Тбилиси фахрий юлдузлари ўйинига ташриф буюринг!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика