"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 115-ўйинини ўтказади
18 sep 2023 08:27
News
"Пахтакор" Чемпионлар Лигасида 115-ўйинини ўтказади
Рақиб дарвозасига 159 тўп киритиб, дарвозасидан 152 гол қўйиб юборган ва 173 очко тўплаган. Илк ўйин бундан деярли 21 йил аввал Тошкентда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоасига қарши ўтказилиб, унда жамоамиз 3:0 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, чемпионлар мусобақаси саналган Осиё Чемпионлари Кубогида икки ўйин ўтказилган.
Осиё клублар мусобақаларида эса жамоамиз жами 130 беллашувда майдонга тушиб, 57 ғалаба, 25 дуранг ҳамда 48 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 202 марта ишғол қилиниб, 186 гол ўтказилган.
Чемпионлар Лигасида умумий иштирок борасида "Пахтакор" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби билан биргаликда рекордчи саналади. Иккала жамоа 17 мартадан турнирда иштирок этган. Гуруҳ ўйинлари ва плей-офф босқичи натижаларини ҳисоблаганда "Пахтакор" ОЧЛнинг умумий жадвалида 6-поғонани эгаллаб турибди.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments