Latest news

21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  0 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  3 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  54 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  18 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0

"Пахтакор" Бухорода очко йўқотди News

"Пахтакор" Бухорода очко йўқотди

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" ўйини бўлиб ўтди.
Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасида меҳмонлар икки бор бурчак тўпини амалга оширишди. Ҳозирча самарасиз. 11-дақиқада Феруз Бобоқулов симуляция учун огоҳлантирилди.

Андреевнинг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг Корнейчук тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди. 19-дақиқада Шерзод Каримовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

23-дақиқада "Бухоро" қарши ҳужум ташкил қилди. Равшан Асланов рақибнинг икки футболчисидан ажойиб тарзда қочиб кетди, бироқ тўп узатишда хатога йўл қўйди.

27-дақиқада Квесиешвили, 31-дақиқада Кримец огоҳлантирилди.

31-дақиқада Искандеровнинг зарбаси Корнейчукнинг оёқлари орасидан ўтди, бироқ тўп посбоннинг бахтига дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

37-дақиқада Андреев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Ҳимоячи халал берди ва тўп ноаниқ кетди. Даврон Ҳошимов ва Жамолиддин Убайдуллаев тўқнашиб кетишди, иккала футболчига шифокорлар ёрдам кўрсатишди.

Биринчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлим бошланди. 47-дақиқада Мерзляковнинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Корнейчук қийинчилик билан бўлса ҳам қайтаришга эришди.

Ўйин анча тенглашиб қолди. 63-дақиқада Квесишевили сал қолса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйиши мумкин эди.

66-дақиқада Феруз Бобоқулов Александр Лобановга нисбатан қўпол ўйнади.

70-дақиқда Камолиддин Тожиев хавфли вазият содир этди. Корнейчук ўзини кўрсатди.

72-дақиқада иккала жамоа сафида ўзгариш содир бўлди. Мезбонлар сафида Бахриддин Ваҳобов, меҳмонлар таркибида Анвар Солиев майдонга тушди.

Учрашувга 4 дақиқа қўшилди. 90+3-дақиқада Миладинович Ваҳобовни йиқитгани учун огоҳлантирилди. 25 метрлардан жарима тўпини майдон эгалари амалга оширишади. Ваҳобовнинг зарбаси ноаниқ кетди. Ўйинда ҳисоб очилмади.


«Бухоро» (Бухоро) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:0
Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояҳметов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

"Бухоро": Александр Корнейчук, Шавкат Раимқулов, Виталий Пламадела, Предраг Вуйович, Фирдавс Асадов (Илья Ильин, 77), Феруз Бобоқулов, Равшан Асланов, Жамолиддин Убайдуллаев (Бахриддин Ваҳобов, 72), Нодир Жўраев, Ойбек Нурбоев.
Захира: Фаррух Турдиалиев, Азиз Ғуломхўжаев, Сухроб Неъматов, Элёр Акбаров, Акопянц,

"Пахтакор":
Александр Лобанов, Егор Кримец, Боян Миладинович, Кахи Махарадзе, Шерзод Каримов (Анвар Солиев, 72), Жамшид Искандеров (Жалолиддин Машарипов, 90+1), Игорь Сергеев, Камолиддин Тожиев, Александр Мерзляков, Даврон Ҳошимов, Станислав Андреев (Владимир Козак, 64)
Захира: Никита Рибкин, Акбар Исматуллаев, Мурод Холмуҳаммедов, Жамшид Болтабоев,

Огоҳлантиришлар: Феруз Бобоқулов 10, Егор Кримец 26, Георгий Квесиешвили 27, Камолиддин Тожиев 67, Нодир Жўраев 68, Боян Миладинович 90+3.



ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Пахтакор862010 - 4620
2Локомотив743013 - 5815
3Бунёдкор743012 - 4815
4Насаф74219 - 4514
5Олмалиқ73319 - 6312
6Бухоро83235 - 9-411
7Металлург831411 - 11010
8Навбаҳор73138 - 9-110
9Динамо73049 - 10-19
10Қизилқум72234 - 408
11Машъал71422 - 4-27
12Андижон71154 - 10-64
13Нефтчи70344 - 8-43
14Сўғдиёна801710 - 22-121

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика