Latest news

11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  0 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  2 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  3 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  5

“Пахтакор” – “Бунёдкор”. Видеопревью News

“Пахтакор” – “Бунёдкор”. Видеопревью

12 август куни мамлакат кубоги ярим финали биринчи учрашувлари доирасидаги “Пахтакор” – “Бунёдкор” учрашуви бўлиб ўтади.

Бунгача кубок доирасида Тошкентнинг икки гранд клуби бир-бирлари билан беш бор рўбарў келишган. “Пахтакор” ва “Бунёдкор” ўзаро ўйинларда иккитадан ғалаба қозонган бўлсалар, битта баҳсда кучлар тенг келди. Тўплар фарқи – 7:4, “қалдирғочлар” фойдасига.

“Пахтакор” ва “Бунёдкор” кубок доирасидаги биринчи бор 2007 йилги мамлакат кубогининг финалида куч синашишган. Ўзбек футболи тарихида “лой жанги” номи билан эсда қолган ушбу баҳсда пенальтилар сериясида “пахтакорчилар” ғалаба қозонишганди. Орадан бир йил ўтиб, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” яна кубок финалида учрашишди. Бу сафар “қалдирғочлар” 3:1 ҳисобида ғолиб чиқишди. 2009 йилда ҳам ҳал қилувчи финал бу икки жамоа ўртаси ўтди. Кетма-кет учинчи финалда “шерлар” 1:0 ҳисобида устун келишди. Шундан кейин 2012 йилги кубок баҳсларининг ярим финали яна принцпиал рақибларни учраштирди. “Жар”даги баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, “Пахтакор” майдонида кечган жавоб учрашувида “Бунёдкор” ғалаба қозона олди – 3:1.

2015 йилги мамлакат кубоги ярим финали доирасидаги биринчи баҳс мезбонлиги қуръага кўра “Пахтакор” жамоасига насиб этди. Баҳс 12 август, чоршанба куни “Пахтакор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади. Учрашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги пойтахтлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Қуйидаги ҳаволаларда “Пахтакор” ва “Бунёдкор” жамоаларининг кубок доирасидаги ўзаро ўйинларида киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика