Latest news

18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  0 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  2 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  1 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  32 15:50Ўртоқлик учрашуви. "Қизилқум" - "Арал" 3:3  2 15:20Ҳар ишда бир ҳикмат бор  15 15:00Превью. "Пахтакор" учун мавсум бошланмоқда. "Шерлар" йўлидаги илк синовдан қандай ўтади?  9 14:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" учрашувини бошқариб борадиган ҳакам маълум  3 14:27⚡️"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусановни Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичи учун қайдномага киритди   43 13:23Бугун Аббосбек Файзуллаев ва ЦСКА "Зенит"га қарши майдонга тушади  9 12:51"Манчестер Сити" қишки трансферларга 212 миллион евро ишлатди - бу тарихдаги иккинчи натижа  44 12:24Россия терма жамоаси собиқ аъзоси: "Россия ОФК таркибига ўтмаслиги керак — биз Европанинг бир бўлагимиз. У ерда нима қиламиз?"  24 11:54Маркус Рэшфорд: "Оптимал спорт формамга қайтиш учун АПЛда яхши ўринни эгаллаб турган ва ЕЧЛда иштирок этаётган клубга ўтдим"  10 11:29"Иккинчи ёшлигини" ўтказаётган Криштиану Роналду ҳақида  26

“Пахтакор” – “Бунёдкор”: Шиддатли баҳс гувоҳи бўламизми? News

“Пахтакор” – “Бунёдкор”: Шиддатли баҳс гувоҳи бўламизми?

Бугун “Пахтакор” - “Бунёдкор” учрашуви билан олий лиганинг биринчи даврасига якун ясалади.
Аслида бу ўйин 22 июнда бўлиб ўтиши лозим эди, бироқ бу пайтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойга жўнаб кетгани боис ўйин 5 июлга қолдирилди. Шундай экан, Тошкент дербисига бугун гувоҳ бўламиз.

Айни пайтда “Пахтакор” 30 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва биринчи ўринда кетаётган “Локомотив”дан атиги уч очко ортда қолмоқда. Бугун майдон эгалари ғалаба қозонадиган бўлишса, биринчи даврани “Локомотив” билан бир хил очко ттўплаган ҳолда тугатишади.

Амалдаги чемпион “Бунёдкор” ҳисобида эса 25 очко бор ва мабодо бу жамоа зафар қучгудек бўлса, унда “Бунёдкор” тўртинчи ўриндан учинчи поғонага кўтарилиб олади (“Насаф”дан икки очкога ўзиб кетган ҳолда). Шундай экан, дуранг ҳеч кимни қониқтирмаса керак.  



ЛУШАН УЧУН ЭНГ ЖИДДИЙ ЎЙИН
Сергей Лушан “Бунёдкор” бош мураббий этиб тайинланганидан бери бугун энг жиддий ўйинини ўтказади. Тўғри, унинг қўл остида жамоа “Олмалиқ” ва “Насаф” каби клублар билан куч синашиб кўрди, лекин бу ўйинлар Ўзбекистон Кубогидан ўрин олган беллашувлар эди. Олий лигада эса “Бунёдкор” янги мураббий қўл остида шу пайтгача иккита ўйин ўтказди: “Нефтчи” ва “Андижон”га қарши ҳамда ҳар иккала баҳс “Жар” стадионида бўлиб ўтди.

Бугун эса жамоа сафарда тўп тепади, бўлиб ҳам кучли рақибга қарши майдонга тушади. Мана шу сабабдан Сергей Лушан бошқарувидаги жамоанинг “Пахтакор”га қарши қандай ҳаракат қилиши қизиқ кўринмоқда. “Бунёдкор” Кубок ўйинларида “Олмалиқ” ва “Насаф”га қарши ўз кучини намойиш эта олди ва ҳақли равишда финалга чиқди. Хўш, энди жамоа биринчи давранинг охирги ўйинида кимсан “Пахтакор” билан қандай натижа қайд этади? Жамоа янги мураббий қўл остида ўз ўйинини топиб олдими? Лушан шогирдлари “Пахтакор”ни мағлуб этишга қодирми? Бугунги учрашув орқали мана шу саволларга жавоб олсак ажаб эмас.

“ПАХТАКОР” УЧУН РУҲИЙ ТИКЛАНИШ ҚАНДАЙ КЕЧДИ?
“Пахтакор” бу йил Кубок финалига чиқа олмади, энди тошкентликлар бор эътиборни ички чемпионатга қаратишади. Самвел Бабаян шогирдлари ярим финалда “Локомотив”га қарши иккита қийин баҳсни ўтказишди: жамоа сафарда ютқазган бўлса, ўз майдонида дуранг ўйнади. Албатта, бу натижалардан сўнг жамоа аъзолари тушкун кайфиятга тушиб қолишди. Шу боис “Пахтакор” учун ўтган тўрт кун давомида руҳий тикланиш қандай кечди саволи айни долзарб ҳисобланади.



Шунга ўхшаш савол 1 июль куни бўлиб ўтган “Пахтакор” - “Локомотив” (2:2) баҳсидан кейинги матбуот анжуманида берилди ва Виктор Жалилов бу саволга жавобан “Албатта, тикланишимиз қийин кечади” дея айтиб ўтди. Агар “Пахтакор” бугун ҳам “Локомотив” билан ўйиндаги каби ҳаракат қиладиган бўлса, унда жамоанинг ғалаба қозониши жуда мушкул бўлади. Кубок ўйинлари шуни кўрсатдики, “Локомотив”да кадрлар бўйича муаммо йўқ ва исталган футболчи ўрнида бошқаси ўйнаб кетаверади. Аммо “Пахтакор”нинг асосий таркиби кучли бўлгани билан захирадан тушаётганлар ўйинни кучайтира олишмаяпти.

“Бунёдкор”да эса “Локомотив”даги сингари машҳур номлар кўпчиликни ташкил этмаса-да, бу жамоада ўйнайдиган футболчилар бор. Масалан, Жамшид Искандеровнинг захирада қолиши “Пахтакор” учун кутилмаган ҳолат ҳисобланса, “Бунёдкор”даги Сардор Рашидов исталган пайт захирада қолиши мумкин. Яъни, Рашидовнинг асосий таркибда тушмаслиги жамоа учун катта йўқотиш ҳисобланмаяпти, буни баъзи ўйинларда кўрдик.

Хуллас, бугун ажойиб ўйин томоша қилишни мақсад қилиб турибмиз. Яъши биласиз, бугунги баҳс соат 19:30да бошланади ва ўйин тугаган пайт бу ёқда Аргентина - Бельгия учрашувининг биринчи тайми кетаётган бўлади. Нафақат биз, балки кўплаб мухлислар олий лигага ҳурмат юзасидан Месси иштирокидаги ўйиндан воз кечиб “Пахтакор”га боришади. Шундай экан, жамоалар шуни ҳам инобатга олган ҳолда чиройли футбол намойиш этиб беришади деган умиддамиз.

Хайрулла Холиқов.  
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика