Latest news

11:38"Милан" Меньянга клуб тарихидаги энг юқори маошни таклиф қилди  0 11:10Ўтган мавсум "Нефтчи" билан чемпион бўлган футболчи фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 10:47Пўлатхўжа Холдорхонов: “Худо хоҳласа, “Андижон”га ҳам чемпионликни ният қилиб келдим”  2 10:20"Реал" етакчиси финалда ўйнаши мумкин  1 09:52"Мураббийлар қотили" - Маттейс де Лигт  5 09:24Алонсо "Реал Мадрид"нинг Испания Суперкубоги финалига чиққанига муносабат билдирди  4 08:55Хебайнинг янги жамоаси деярли аниқ  14 08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  17 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасида кўрикдан ўтмоқда  4 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  37 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  10 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  8

“Пахтакор” - “Бунёдкор” ўйини қолдирилиши мумкин, агар… News

“Пахтакор” - “Бунёдкор” ўйини қолдирилиши мумкин, агар…

22 июнь куни олий лиганинг 13-туридан ўрин олган баҳсда “Пахтакор” ўз уйида “Бунёдкор”га қарши баҳс олиб бориши йиллик тақвимда белгилаб қўйилган.
Аммо бу ўйин қолдирилиши мумкин. Бунга сабаб сифатида “Пахтакор”дан Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бештадан зиёд футболчи чақирилишини кўрсата оламиз.

Маълумки, Шуҳрат Мақсудов бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 21 ва 23 июнь кунлари Хитойда мезбонлар олимпия термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ўйинларга мураббий 23 нафар футболчи олиб кетишни мўлжаллаб турибди. Лекин ҳозирча Хитойга борадиган таркиб эълон қилингани йўқ.

Эътибор бериб қарасак, “Пахтакор”дан 9 нафар футболчи олимпиячиларимизга номзод экан. Булар - Акмал Турсунбоев, Муҳсин Убайдуллаев, Жамшид Искандеров, Владимир Козак, Жалолиддин Машарипов, Аббос Махситалиев, Игорь Сергеев, Абдулазиз Юсупов ва Тимур Ҳакимов. Булар 1993 ва 1994 йилда туғилган футболчилар.

ПФЛ томонидан чиқарилган регламентга кўра, миллий терма жамоага уч ва ундан зиёд, олимпия терма жамоасига эса беш ва ундан зиёд футболчини юборган клуб ўз ўйинини бошқа санага кўчириш имкониятига эга бўлади. Шундан келиб чиқиб, агар Мақсудов “Пахтакор”дан бешта футболчини оладиган бўлса, “Пахтакор” “Бунёдкор” билан кечадиган баҳсни бошқа кунга кўчиришни сўраб ПФЛга мурожаат қилиши мумкин. Агар клуб хоҳласа, албатта.  

Лекин иккинчи томондан бу учрашув биринчи давранинг охирги баҳси ҳисобланади ва клуб ҳам, ўйинчилар ҳам тезроқ ўйинни ўтказиб, танаффусга чиқишни хоҳлашади. Лекин бундай ҳолатда Шуҳрат Мақсудовнинг “Пахтакор”дан Искандеров, Козак, Сергеев, Ҳакимов, Машарипов каби нисбатан кўпроқ ўйин амалиётига эга футболчиларни чақирмаслиги лозим бўлади. Лекин иккинчи тарафдан Хитойга олимпиячиларимиз шунчаки боришмайди, балки иккита назорат баҳсида майдонга тушиб қайтишади. Агар Мақсудов жамоа олдига футболчиларни шунчаки кўрикдан ўтказиш эмас, балки ғалаба қозониш вазифасини ҳам қўядиган бўлса, унда кучли таркибни олиб кетишга тўғри келади. Шундай экан, қани кўрамиз, воқеалар қандай тус оларкин.

Х.Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика