Latest news

18:12"Насаф" - "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  5 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  7 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  11 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14

"Пахтакор": Бундай майдонда тўп суриш – “Антифутбол” News

"Пахтакор": Бундай майдонда тўп суриш – “Антифутбол”

Кеча Зоминдаги стадионда футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигаси 12-туридан ўрин олган “Сўғдиёна”- “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтди ва унда "Пахтакор" 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйин ҳақида малумот бериб ўтдик, энди учрашув бўлиб ўтган майдон ҳолати ҳақида иики оғиз айтиб ўтсак. Зоминдаги майдон ҳолатига эътибор берадиган булсангиз, стадионда нафақат юқори тезликда, балки умуман футболни нормал ҳолатда ўйнаб бўлмайди. “ПФЛ”нинг мавсумдан олдин майдонни қабул қилиш учун жавоб берган қумитаси вакиллари қандай тарзда бу майдонни қабул қилишган? Агар мавсумдан олдин майдон яхши ҳолатда бўлса нимага бундай ахволга келиб қолди. Хозирги кунда майдон ҳолатига ким масъул?

Кечаги ўйинда Пахтакор футболчилари бутун учрашув давомида майдонда биринчи рақамли жамоа сифатида тўп сурдилар. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйишлари мумкин эди, лекин Зоминдаги “Антифутбол” майдонда тўп умуман футболчи йўналтирган траектория бўйича кетмади. Фақат юқоридан ўзатилган тўплар билан ўйнаш бу футболми ёки футболнинг янги турими? Балким стадион директорининг жамоасига совғасидир? Машхур афоризм бор – Майдон текис - тўп юмалоқ . Лекин бу сўзлар нормал футбол майдонлари ҳақида. Антифутбол  майдон ҳақида эса сўзлар ўйлаб топилмаган. Энг ашаддий мухлис ҳам ўриндиқ бўлмаган стадионга бир келади, икки келади, аммо шароит бўлмаса эътиборини бошқа ишга қаратади.

“Пахтакор” нафақат олий лига иштирокчиси, балки  кўп йиллардан буён Ватанимиз терма жамоаси учун футболчилар таёрловчи клуб ҳисобланади. Жамоа таркибида тўп сурадиган барча ёшдаги футболчиларнинг жисмоний ҳолати юқори тажрибали шифокорлар гуруҳи томонидан назорат қилинади. Кеча бўлиб ўтган ўйинда эса жарохат олиш имконияти икки баробар кўпроқ эди. Бу эса ўз олдига юқори мақсадларни қўяётган Ўзбек футболи қандай ҳолат? Футболчиларни синдириш учун қилинаётган ишми бу? Бир неча кун илгари “Пахтакор” Ўзбекистон Кубоги бахслари доирасида “Оқ Тепа” жамоаси билан куч синашди. Майдон сунъий эди, лекин талабларга жавоб берарди. Кўплаб шифокорлар ва футбол мутахассислари сунъий майдонда жароҳат олиш эхтимоли юқори деб ҳисоблайдилар. “Пахтакор” мазкур ўйинда йирик ғалабага эришди. Майдон сунъий бўлса хам текис ва талабларга жавоб бера оларди.

Юқори савиядаги легионерларни мамлакатимизда туп суришини барчамиз истаймиз албатта, лекин бундай майдонни курган футболчи мамлакатимизга келадими. Терма жамоага аъзо ва номзод бўлган футболчилар ривожланиши учун бу майдон нима беради? Бу майдон нафақат натижа балким спортчи соғлиғи учун зарарли десак муболаға бўлмайди.

Чемпионатимизнинг биринчи давраси якунланиб бормоқда. “Пахтакор” қуръага қўра сафарда кўп майдонга тушди. Лекин таъкидлаш лозимки, агар мавсум бошида майдон ҳолатларини бироз ёмон деган бўлсак, ёз мавсумида бундай майдонни борлиги бу – “Антифутбол”. “Суғдиёна” жамоаси яхши шаклланган ва олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа ҳисобланади. Лекин, ҳозирги кунда жамоанинг турнир жадвали қуйи поғоналаридан ўрин олишида мазкур майдон ҳолатининг қанчалик ўрни бор? Ўтган йили жамоа сафарда “Пахтакор” билан ўйинда 4:3 ҳисобида мағлубиятга учраган, лекин учрашув  давомида анча тезкор ва мазмунли ўйин кўрсатганлиги билан эсда қолган эди. Кеча биз бу нарсани кўрмадик.

“Пахтакор” Ўзбек футболи байроқдори. Клуб томонидан мазкур мавсумда футболни оммалаштириш учун катта ишлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий акциялар ўтказилиб ОАВ томонидан ёритилмоқда. Клуб раҳбарияти томонидан олиб борилаётган сиёсат Ўзбек футболи ривожи учун қилинаётган ишлар, барчага маълум. Фақатгина бу ишлар майдондан ташқарида амалга оширилмоқда. Майдонда эса футболчилар тўп сурадилар.Майдон холати Зоминдаги стадиондагидек бўлиб қолаверса футбол ривожланмайди!

"Пахтакор" футбол клуби матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика