Latest news

21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  0 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  2 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  20 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  4 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  13 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  114 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0

"Пахтакор": "Биз талабаларни стадионга таклиф қилганмиз, мажбурлаш бўлмаган" News

"Пахтакор": "Биз талабаларни стадионга таклиф қилганмиз, мажбурлаш бўлмаган"

Tags :  Пахтакор
"Пахтакор" расмий сайти ОАВда эълон қилинган хабар бўйича расмий баёнот берди.

Олдинроқ, футбол янгиликлари сайтида "шерлар"ни олий ўқув юрти талабаларини стадионга келишга мажбур қилгани ҳақида хабар эълон қилинган эди.

"Пахтакор" матбуот-хизмати бу ёлғон эканлигини  ва талабалар ўйинга фақат ТАКЛИФ қилинганини маълум қилди.

"Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишини таъминлаш, ўзбек футболининг оммавийлигини ошириш мақсадида ушбу тажриба клубимиз томонидан аввалдан қўлланиб келинмоқда. Клуб учун бу аслида иқтисодий жиҳатдан қўшимча харажат бўлсада, лекин ишқибозларга қулайлик ва қўшимча имкониятлар яратиш, пировардида ўзбек футболининг жозибадорлигини ошириш учун бундай саъй-ҳаракатлар доимий тарзда амалга оширилмоқда. Қолаверса, муҳтарам Юртбошимиз ўзбек футболини ривожлантириш масаласига шахсан катта эътибор бераётган, ўз навбатида, ЎФА ва ПФЛ Суперлигани кучайтириш устида фойдали ислоҳотларни амалга ошираётган бир пайтда, мухлисларни учрашувларга ихтиёрий жалб этиш орқали ўз чемпионатимизга қизиқишни ошириш айни муддао бўлиб, бунда бирон-бир салбий ҳодиса кўзга ташланмайди. Шундай ҳолатда, бирон-бир асосга эга бўлмасдан туриб, ҳақиқий фактларни нотўғри талқин қилишга уриниш ҳолатлари ажабланарли" - дейилади баёнотда.

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика