Latest news

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  0 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   1 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  1 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  16 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  42 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

"Пахтакор" биринчи ўйинини ўтказганига 63 йил тўлди News

"Пахтакор" биринчи ўйинини ўтказганига 63 йил тўлди

1956 йил 8 апрель куни "Пахтакор" ўзининг илк расмий учрашувида майдонга тушган.

1951 йил Тошкентда "Пахтакор" қишлоқ спорт жамияти ташкил этилган, аммо футбол жамоаси сифатида фаолиятини "Пахтакор" 1956 йил январь ойидан бошлаган. Мураббийликка "Динамо" Москвадаги иши билан таниш бўлган таниқли мутахассис Валерий Бехтенев таклиф этилган. 1955 йил Одессада бўлиб ўтган қишлоқ жамоалари ўртасида Собиқ Иттифоқ биринчилигида "Пахтакор" қатнашган. Чемпионатлардаги илк расмий учрашуви эса 1956 йил 8 апрель санасига тўғри келган.

Дастлабки учрашувларини Ўзбекистоннинг бош жамоаси Тошкентнинг эски шаҳар қисмида жойлашган "Спартак" стадионида ўтказган. Чунки айни пайтда юртимизнинг бош аренасига айланган "Пахтакор" стадиони 1956 йилнинг август ойида ишга туширилган.

Биринчи расмий беллашув иккинчи лиганинг "Б" класси доирасида 1956 йилнинг 8 апрель куни ўтказилган. Унда Пермь вилоятининг Молотов шаҳри жамоа билан тўқнаш келган "Пахтакор" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўйин қайдномаси билан танишинг:


"Пахтакор" - Пермь шаҳри жамоаси - 1:0 (1:0). "Спартак" стадиони.

"Пахтакор": Пётр Волостнов, Акмал Азизхўжаев, Анатолий Козенков, Виталий Виткалов, Идгай Тазетдинов, Қобил Муқимов, Яков Капров, Лазиз Мақсудов, Владимир Канунников, Александр Мурашов, Михаил Боркин.

Гол: Лазиз Мақсудов, 44-пен.


Ҳозирга келиб "шерлар" 11 мартадан Ўзбекистон чемпионатида ва Кубогида зафар қучиб, мамлакатимизнинг энг совриндор жамоасига айланган. Чемпионлар Лигасида юртимиз шарафини энг кўп бор ҳимоя қилган жамоа ҳам "Пахтакор" ҳисобланади.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика