Latest news

22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  0 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  3 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  3 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  7 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  7

"Пахтакор" БААда: 7-кун News

"Пахтакор" БААда: 7-кун

Дубайдаги йиғиннинг 7-кунида "Пахтакор" "Над Ал Шеба" спорт мажмуасида машғулот ўтказди.

Бир кун олдин "Ал-Ҳамрия"га қарши беллашувда 90 дақиқа ўйнаган футболчилар спорт залида Ласло Ямбор билан машғулот ўтказишди. Улар тикланишга қаратилган машқларни бажаришди. Қолган ўйинчилар ва дарвозабонлар эса майдонда шуғулланишди. Одатдагидек енгил машқлар билан қизишиб олгач, футболчилар турли тактик кўрсатмалар устида ишлашди. Кичик ҳудудда тўпни бир-бирига аниқ етказиб бериш, босим уюштириш, тезкор ҳужум ташкил этиш ва уни зарба билан якунлаш сингари жиҳатларда меҳнат қилинди. Машғулот якунида футболчилар узоқ масофаларга тўп ошириш борасида маҳоратини сайқаллаштирди.

Енгил жароҳати сабабли бир неча кун алоҳида шуғулланган Марко Симич умумий гуруҳга қайтди.

"Пахтакор" БААдаги учинчи назорат ўйинини 23 февраль куни Уммоннинг "Шабаб" жамоасига қарши Ал-Айнда ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:00да бошланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика