Latest news

09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  3 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  5 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  5

"Пахтакор" БААда: 4-кун News

"Пахтакор" БААда: 4-кун

Tags :  Пахтакор
Якшанба куни "Пахтакор" футболчилари икки гуруҳга бўлинган ҳолда машғулотда иштирок этишди.

"Ал-Дафра"га қарши назорат ўйинида майдонга тушган футболчилар тикланиш машқларини спорт залида бажаришди. Улар 45 дақиқача машғулот ўтказишди. Қолган ўйинчилар эса бош мураббий Шота Арвеладзе қўл остида шуғулланишди. Дастлаб қизишиб олиш учун енгиш машқларни бажарган футболчилар кейин икки тактик жиҳат устида ишлашди. Ҳар икки машқ тўпни назорат қилиш ва тезкор босим ўтказишга асосланди.

Ўртада қисқа вақт югуришгач, тўпни қанотдан жарима майдонига етказиб бериш ҳамда дарвозани ишғол қилишга мўлжалланган машққа навбат келди. Бунгача алоҳида шуғулланган дарвозабонлар ушбу жараёнда қолган ўйинчиларга қўшилишди. Машғулот жарима майдони ташқарисида зарбалар бериш билан якунига етди.

"Пахтакор" иккинчи назорат учрашувини 20 февраль, сешанба куни БАА биринчи лигаси иштирокчиси "Ал-Ҳамрия" жамоасига қарши ўтказади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика