Latest news

19:22МЮ "Лейпциг"га Шешко учун катта сумма таклиф қилди  0 18:49Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  6 18:36"Ювентус" Тоналини харид қилмоқчи  1 18:09ФИФА собиқ ҳаками вафот этди  0 17:46Диёра Ҳабибуллаева – "Севинч" аъзоси!  0 17:30Суперлига. 17-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Сўғдиёна" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  0 17:13МЮ "Реал" футболчиси учун йирик таклиф билан чиқмоқчи  4 16:44"Андижон" собиқ футболчиси фаолиятини Черногорияда давом эттиради  2 16:16"Реал" собиқ ҳужумчиси Греция жамоасига ўтди  0 15:48Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби  11 15:27"Футбол олами". "Нефтчи"да мағлубият, "Андижон"да йирик ғалаба, Самарқандда дуранг  0 15:16Доннарумма ПСЖ билан шартномани бекор қилишга тайёр  2 14:48Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғади  15 14:28Breaking! Асилбек Жумаевга Европадан қизиқиш бор  12 14:07"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0

"Пахтакор" аъзолари халқаро ўйинларда иштирок этишди News

"Пахтакор" аъзолари халқаро ўйинларда иштирок этишди

Tags :  Пахтакор
Турли терма жамоаларга жалб этилган "Пахтакор" футболчилари халқаро беллашувларда қатнашишди.

Ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш Гвинея-Биссау терма жамоаси сафида дебютини Буркина-Фасо термасига қарши Францияда ўтказди. Ўйин 2:0 ҳисобида Буркина-Фасо ғалабаси билан якунланди. Гонсалвеш учрашувда 70 дақиқа ўйнади.

Ҳимоячи Марко Симич эса Черногориянинг Кипрга қарши 0:0 ҳисобида тугаган сафардаги учрашувида захирада қолдирилди.  У АГМК билан беллашувда кичик жароҳат олганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Акмал Шораҳмедов ва Жалолиддин Машарипов Сенегал билан Марокашда 1:1 ҳисобида якунланган ўйинда майдонга туширилди. Жасур Яхшибоев, Шерзод Аъзамов ва Элдор Суюнов мазкур беллашувда захирада қолдирилди.

Ҳожиакбар Алижонов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида Кенияга қарши кечган учрашувда ҳаракат қилди. Андижондаги беллашув 2:1 ҳисобида кенияликлар фойдасига ҳал бўлди.

"Пахтакор" футболчилари майдонга тушиши мумкин бўлган навбатдаги учрашувлар:

26 март
Ўзбекистон (олимпия) - Кения
Гвинея-Биссау - Конго-Браззавил
27 март
Марокаш - Ўзбекистон
Черногория - Туркия

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика