Latest news

18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  2 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  0 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  1 16:46"Андижон" "Ал Аҳли"га қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди  4 16:19"Динамо" Маҳмуд Маҳамаджонов билан хайрлашди  4 15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  1 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  1 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  5 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  3 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  11 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  2 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1

"Пахтакор" Александр Лобановнинг хулқи борасида баёнот берди, дарвозабоннинг ўзи ҳаммадан узр сўради News

"Пахтакор" Александр Лобановнинг хулқи борасида баёнот берди, дарвозабоннинг ўзи ҳаммадан узр сўради

"Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти жамоа дарвозабони Александр Лобановнинг Қаршидаги ўйиндан кейин ўзини тутиши борасида йиғилиш ўтказди.

Унда Лобановнинг "Насаф" билан беллашувдан сўнг мухлислар провокациясига жавоб қайтариб, уларга нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлгани кўриб чиқилди. Якунда "Пахтакор" дарвозабонининг ўша ҳаракати кескин танқид остига олинди ва Лобановга нисбатан "Пахтакор" футбол клуби томонидан зарур чора кўрилиб, моддий жарима белгиланди. Бундай вазият яна рўй берган тақдирда кескинроқ чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Александр Лобанов Қаршидаги учрашувдан сўнг рўй берган ҳолатдан афсусда эканини маълум қилди. Бунга унинг ўйиндан кейин жуда асабийлашгани сабаб бўлган. Дарвозабон "Пахтакор" футбол клуби ҳамда мухлислардан бунинг учун кечирим сўрайди. Лобанов бундай ҳодиса бошқа қайтарилмаслигига ваъда берди.

"Пахтакор" футбол клуби футболчиларнинг хулқи ва ўзини тутиши доимо кузатувда эканини маълум қилади. Ўйинчиларга нопрофессионал ҳаракатлари учун чоралар кўрилиб, улар жазога тортилади. Клуб Ўзбекистоннинг байроқдор жамоаси номига мос ҳолда фаолият олиб боради - дейилади клуб баёнотида.

Rating: -293   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика