Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  0 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  0 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  1 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  1 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  24 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

"Пахтакор" - "Ал Айн": Ўйиндан олдинги маълумотлар News

"Пахтакор" - "Ал Айн": Ўйиндан олдинги маълумотлар

Бугун Осиё чемпионлар лигаси 3-тур доирасида "Пахтакор" ўз майдонида БААнинг "Ал Айн" клубини қабул қилади.
Қуйида мазкур учрашув билан боғлиқ баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.

- "Пахтакор" ОЧЛда 12-бор иштирок этмоқда. Бу мусобақанинг рекорди ҳисобланади. "Ал Айн" эса ўнинчи марта ОЧЛда тўп сурмоқда.

- Ҳар иккала жамоа 2010 йил бир гуруҳда кураш олиб борган ва ҳар иккала ўйинда ҳам "Пахтакор" ғалаба қозонган: уйда 3:2, сафарда 1:0.

- "Пахтакор" таркибида Игорь Сергеев билан Кахи Махарадзе иккитадан гол урган ҳолда жамоанинг энг яхши тўпурарлари бўлиб туришибди.

- 2010 йил "Пахтакор" "Ал Айн"га қарши кураш олиб борган пайтда Станислав Андреев, Шерзод Каримов, Камолиддин Тожиев ва Мурод Холмуҳамедов сингари футболчилар ҳаракат қилишган. Биласиз, бу ўйинчилар ҳозир ҳам "Пахтакор" аъзоси ҳисобланади.

- "Пахтакорчилар"дан Игорь Сергеев, Егор Кримец ва Даврон Ҳошимов ҳисобида биттадан сариқ карточка бор. Агар улар яна огоҳлантириш оладиган бўлса, навбатдаги турни ўтказиб юборишади.

- "Пахтакор" олий лигани ўз майдонида "Олмалиқ"қа қарши 1:1 ҳисобидаги дуранг билан бошлади.

- "Ал Айн" бунгача икки марта Ўзбекистонга келган. 2006 йил жамоа "Машъал"га қарши 1:1 ўйнаган бўлса, 2010 йилги мавсумда "Пахтакор"дан 2:3 ҳисобида мағлуб бўлган.

- "Ал Айн" клубининг беш нафар футболчиси - Муҳаммад Абдулраҳмон, Моҳанад Салем, Ли Мюнг Жу, Аҳмед Барман ва Саеед Мусаббеҳ ҳисобида биттадан сариқ карточка мавжуд.

- "Ал Айн" миллий чемпионатда жума куни "Ал Дафра" меҳмони бўлиб, 1:1 ҳисобини қайд этди.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика