Latest news

17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  0 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4

“Пахтакор” – АГМК 2:1 “Mixed zone” News

“Пахтакор” – АГМК 2:1 “Mixed zone”

Кеча Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси суперлиганинг 3-туридан ўрин олган учрашувида Олмалиқнинг АГМК жамоасини ўз уйида қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учршувдан сўнг иккала жамоа футболчилари “mixed zone”да ўз фикрларини билдириб ўтишди.


Лутфулла Тўраев – АГМК

“Пахтакор”га қарши учрашувда бир қатор голга тортадиган вазиятлар яратдик, лекин улардан унумли фойдалана ололмадик. “Пахтакор” ўзлари яратган вазиятлардан унумли фойдаланди ва дарвозамизни икки маротаба ишғол қилди. Мағлубиятга сабаб, яратилган вазиятлардан фойдалана олмаслик, деб ўйлайман. “Пахтакор” бизга қарши учрашувда кучли ўйин кўрсатди деб ўйламайман. Баҳс тенг курашлар остида бўлди.  Машғулотларда кўпроқ ишлаб ўйинларда яратилаётган вазиятлар голга айлантиришга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда рақиб жамоалар кучли, кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Олдимизга қўйилган вазифамиз юқори ўринларни эгаллаш”, - дейди АГМК футболчиси Лутфулла Тўраев



Ростин Гриффитс – “Пахтакор”

“АГМК жамоасига қарши жуда ҳам қийин учрашув бўлди. АГМК футболчилари бизга қийинчилик туғдирди. Ўзбекистонда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Чемпионат бошлангандан бери деярли барча учрашувлар қийин кечмоқда. АГМКжамоаси таркибида 13 рақам остида тўп тепган футболчи жисмоний кучли экан. Тўп билан ҳам яхши муомала қилар экан. Мана шу футболчини алоҳида ажратиб кўрсатишим мумкин”, - дейди Ростин Риффитс



Исмоил Гонсалвеш – “Пахтакор”

“Қийин бўлган учрашувда ғалаба қозондик. АГМК кучли жамоа, уларга бизга қарши яхши ўйин кўрсатди. АГМКда жисмонан кучли футболчилар жамланган. Кейинги турда “Нефтчи” жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Мен бу жамоа тўғрисида маълумотга эга эмасман. Шунинг учун ҳам бир нима дейишим қийин”, - дейди Исмоил Гонсалвеш


Author :
Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика