Latest news

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Владимир Фёдоров News

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Владимир Фёдоров

"Пахтакор" тарихида яна бир ўчмас из қолдирган футболчи, 1979 йилги авиаҳалокатда дунёдан ўтган Владимир Фёдоровни ёдга оламиз.

1955 йил Владимир Фёдоров Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида дунёга келган. Футбол ўйнашни Свердлов жамоа хўжалиги жамоасида бошлаган. Унинг отаси ҳам футболчи бўлган ва Ўртасарой ҳудудида футболни ривожлантиришга эътибор қаратган. Кейинчалик Тошкентда жойлашган Герман Титов номидаги мактаб-интернатга қабул қилинган. 1972 йил ўсмирлар терма жамоасидаги ўйинлари билан "Пахтакор" мураббийлари эътиборини тортган Владимир жамоага таклиф қилинган. Мураббий Вячеслав Соловьев уни дарҳол асосий жамоа сафида майдонга туширган. Ҳужумчи бу ишончни оқлаб, дебют баҳсида Пермнинг "Звезда" жамоаси дарвозасини ишғол этган. Ўша мавсум "Пахтакор" СССР чемпионати 1-лигасида ўйнаган. Кейинги беллашувда "Помир"га гол урган Фёдоров шу билан катталар орасида ҳам ўзини муносиб кўрсатган. Илк мавсумда у 7 голи билан ёдда қолган. "Пахтакор" олий лигага қайтгач, 1974 йил у ажойиб ўйин намойиш қилган. 9 тўп киритган ҳужумчи СССРнинг энг яхши футболчилари рўйхатидан ўрин олган. 1976 йил ушбу натижани такрорлаган.

Терма жамоадаги дебютини Владимир 1974 йил ўтказган. Ўшанда у Европа чемпионати саралаш ўйинида Ирландияга қарши захирадан туширилган. 1976 йил унинг фаолиятида энг яхшиларидан бирига айланган. Дастлаб ёшлар терма жамоаси таркибида Европа чемпионатида чорак финалда Франция, ярим финалда Венгрия мағлуб этилишига ўз голлари билан ҳисса қўшиб, дўсти Михаил Ан билан Европа чемпионлигини қўлга киритган. Июлда эса Канаданинг Монреаль шаҳрида ўтказилган Олимпиада ўйинларида бронза медалига эга чиққан. У футбол баҳсларида Олимпиада медалига эга ўзбекистонлик ягона футболчи ҳисобланади. Олимпиадада Фёдоров 4 учрашувда майдонга тушган.

Миллий терма жамоада эса Константин Бесковдан кейин Валерий Лобановский қўл остида 8 баҳсда ўйнаган. Кейинроқ Никита Симонян ҳам уни терма жамоага жалб қилишда давом этган. 1976 йилги ажойиб мавсумдан сўнг унга кўплаб жамоалардан таклифлар бўлишига қарамай, Владимир "Пахтакор" учун ўйнашда давом этишини маълум қилган.

СССР терма жамоаси таркибида у жами 18 беллашувда майдонда ҳаракат қилган. "Пахтакор" учун 188 баҳсда 58 гол муаллифига айланган. 2006 йил ўлимидан кейин "Шуҳрат" медалига лойиқ кўрилган.

Ҳужумдаги тез ва алдамчи ҳаракати, дарвозага тайёргарликсиз зарба бера олиши, жангчи характери, ўйинни ўзига олиши каби хусусиятлари уни бошқалардан ажратиб турарди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика