Latest news

01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  12 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  13

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Михаил Ан News

"Пахтакор-79"ни хотирлаб: Михаил Ан

"Пахтакор" учун машъум авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган жамоа аъзоларини ёдга оламиз.

Михаил Ан 1952 йил Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Свердлов жамоа хўжалигида дунёга келган. Унинг акаси Дмитрий "Пахтакор" ва "Политотдел" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Шу сабабли Михаил учун футбол бегона бўлмаган муҳит саналарди.

Ўсмирлигидаёқ барчанинг эътиборига тушган Ан 1970 йилда "Политотдел" асосий таркибига жалб этилди. 1971 йилнинг иккинчи даврасидан унинг "Пахтакор"даги фаолияти бошланди. Илк учрашувини маҳоратли ярим ҳимоячи 23 август куни Тошкентда "Динамо" Тбилисига қарши кечган беллашувда ўтказган. Ўша баҳсда жамоамиз 5:1 ҳисобида зафар қучган. Айнан ўша мавсумдан ярим ҳимояда Ан, Фёдоров, Варюхин, Абдураимов ва Хадзипанагис ҳукмронлиги бошланганди. Улар рақиб ҳимоясини ўта мураккаб аҳволга тушириб қўйишган.

1974 йилги мавсумда у олий лигада 11 гол муаллифига айланиб, чемпионатнинг энг яхши 33 футболчиси рўйхатидан ўрин олган. Ўша йили "Қайрат" дарвозасига киритган уч тўпи мухлислар ёдида қолган. Шунингдек, 1975 йил "Динамо" Киевга қарши ажойиб баҳсда у дубл қайд этган.



1974 йил СССР терма жамоасидан таклиф олиб, сентябрда "Рома"га қарши ўтган ўртоқлик баҳсида қатнашган. 1978 йил эса Эрон билан Теҳрондаги ўртоқлик ўйини ва Туркияга қарши Европа чемпионати саралаш беллашувларида қатнашган. 1979 йил иккинчи терма жамоа таркибида Мексика ва АҚШ термалари билан тўқнашувларда тўп киритган.

1976 йил СССР ёшлар терма жамоаси сафида Европа чемпионига айланган. Ўша жамоада у сардорлик вазифасини ҳам бажарган. Афсуски, 1979 йил рўй берган авиаҳалокат сабабли Михаил Ан ҳаётдан кўз юмган.

"Пахтакор" сафида у чемпионат беллашувларида 232 ўйинда 47 гол муаллифига айланган.

2006 йил Михаил Ан ўлимидан сўнг "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Айни пайтда Михаил Аннинг ўғли Дмитрий Ан "Пахтакор" футбол академиясида мураббийлик қилиб, бўлажак футболчиларга миллионлар ўйини сирларини ўргатмоқда. Демак, Анлар оиласи ҳамон "Пахтакор" ва футбол билан бирга.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика