Latest news

19:18"Зиданнинг калласи" ёдингиздами? Марко Матерацци ЖЧ-2006дан кейин илк бор Зинедин билан гаплашмоқчи  1 18:47"Ҳакамлар Мессига ҳар бир бармоқ билан тегиниш учун ҳам фол қўйишди, бизни эса туртиб ташлашса ҳам индашмади"  1 18:13Алекс Фергюсон унинг ғазабини қўзғаш бадали қай даражада оғир бўлгани ҳақида гапириб берди  3 17:33Франция терма жамоаси футболчиларининг ҳашаматли либослари  4 17:00"Олтин тўп" соҳиби: "Дам олиш кунлари 5-6 тадан ўйин томоша қиляпман"  3 16:34"Марадона - тарихдаги энг зўр футболчи"  1 15:44Лаутаро Аргентина сафидаги голлар бўйича Марадонага етиб олди  0 15:27"Олтин тўп"дан қуруқ қолган Винисиус ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида умуман гол уролмаяпти  6 14:52"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди  4 14:20Шаҳзод Убайдуллаев "Металлург"ни тарк этди  4 14:14Про лига. Хоразмдаги баҳсни аёл ҳакам бошқаради, 27-тур ўйинларида кимлар ишлаши маълум  0 13:53Ўткир Юсупов Сон Хён Мин билан бир жамоада   25 13:24"Аморим хоҳласа Роналдуни МЮга чақириши мумкин"  1 12:53"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини ижарага олмоқчи  0 12:22Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат  48

"Пахтакор-79" самолётида бўлиши мумкин бўлган Шамиль Яфаров бугун 69 ёшга тўлди News

"Пахтакор-79" самолётида бўлиши мумкин бўлган Шамиль Яфаров бугун 69 ёшга тўлди

Бугун ўзбек футболининг ўтган аср 70-йилларидаги таниқли вакилларидан бири Шамиль Яфаров таваллуд топган кун.

Бугун Шамиль ака ўз оилалари, набиралари даврасида қутлуғ 69 ёшни қаршилаяптилар. Шамиль Яфаров 1950 йилнинг 25 июль куни дунёга келган. Футболчилик даврида ҳимоя ва ярим ҳимояда ўйнаган. "Пахтакор"нинг асосий таркибида беш мавсум тўп тепган. Жами 76 та расмий учрашувда майдонга тушиб, битта гол урган.

Устозимиз Мавлон Шукурзоданинг айтишича, Шамиль ака махсус футбол мактаби ёки интернатини тамомламаган. Шунчаки, кўчада тўп тепиб юрган болакайни Идгай Тазетдинов пайқаб қолиб, катта футболга кириб келишида асосий сабабчилардан бирига айланган.

Шамиль Яфаров ўғли Тимур Яфаров билан


Ўзининг дебют учрашувида ёш Шамиль чиройли футбол намойиш қилиш билан бирга гол ҳам урган. Шу тариқа кўплаб мутахассислар эътиборини қозонган. Орадан бир йил ўтиб, Вячеслав Соловьев уни "Пахтакор"нинг ўринбосарлар жамоасига таклиф қилган. У Михаил Ан, Владимир Фёдоров, Хадзипанагис, Олим Ашировлар билан дўстлашган.

- Ҳақиқатан ҳам, мен бахтли инсонман, - дейди бугунги кун қаҳрамонимиз. - 1973 йили "Пахтакор" жамоасига таклиф қилишган. Ўша пайтда шонли жамоамизга Вячеслав Соловьев мураббийлик қиларди. Вячеслав Дмитриевич ўзбек футболи ривожига жуда катта хисса қўшган инсонлардан бири ҳисобланади. У жамоага асосан маҳаллий ўйинчиларни таклиф қилган. Тошкент, Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятларидан истеъдодли ёшларни "Пахтакор"га олиб келган. 1979 йили авиаҳалокатга учраган марҳум футболчилар билан олти йил бирга бўлиш бахти насиб этган. Бундан ҳар доим фахрланиб келганман. Оилавий борди келдиларимиз бўлган. 

Базада бирга яшардик. Бирга машғулот ўтказардик. "Пахтакор"га келган илк пайтларимда менга тажрибали футболчилар Биродар Абдураимов, Владимир Штерн ва Тўлаган Исоқов жуда катта ёрдам берган. Оддий қишлоқдаги мактабдан келган ёш болага бу даражада эътибор қаратишади, деб сира ўйламагандим. Катталар қўллаб-қувватламаса, ҳеч қандай натижага эришиб бўлмайди. 

Мураббийларим ҳақида гапирганда марҳум устозимиз Идгай Тазетдиновни кўп бор эслайман. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Идгай Борисовични биринчи мураббийим деб биламан. "Пахтакор"дан олдин Тошкент вилоятининг "Политотдел" клубида ҳам ишлаган. Тазетдиновнинг дунё қараши, маданияти, педогогик услубларини ҳурмат қилардим. Бир кун машғулот ўтказмасанг, бутсангни ўша куниёқ михга илиб қўявер, дерди. Қаттиққўл мураббий эди. Футболчиларнинг оилавий ҳолати билан ҳам қизиқарди. Уйида муаммоси бор футболчи ҳеч қачон яхши ўйин намойиш эта олмаслигини билгани учун ҳам ҳамиша бу нарсани эътибордан четда қолдирмаган.

Агар "Пахтакор"дан кетмаганимда, ўша машъум авиаҳалокатда жамоа билан бирга бўлишим мумкин эди. "Пахтакор"да яна бир-икки йил бемалол ўйнаган бўлардим. А.Кочетков мени қўйиб юборишни истамаган. Агар Мансур Толибжонов бўлмаганида, кетмасмидим. У билан "Политотдел"да бирга ўйнагандик. 1977 йилнинг охирида Мансур Сирдарёнинг "Гулистон" клубида жамоа бошлиғи сифатида иш бошлаган. Жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйганди. Шу боис ҳам у мени шу клубга ўтишга кўндирган. Қизиғи, уч ойдан сўнг Толибжонов "Пахтакор" маъмури, яъни администраторига айланган. Худди иккимиз жой алмашгандек бўлиб қолгандик. Агар Мансур бўлмаганида, мен "Пахтакор"да ўйнаётган бўлардим ва балки ўша рейсда учармидим...

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд кунларини нишонлаётган Шамиль ака Яфаровни сайтимиз ижодий гуруҳи ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Бугун эрта тонгдан Шамиль акани ижтимоий тармоқларда дўстлари, шогирдлари табриклашяпти. 

Биз ҳам шу тилакларга қўшилган ҳолда Шамиль Яфаровга узоқ йиллар фарзандлар, набиралар роҳатини кўриб юришларини Яратгандан сўраб қоламиз. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика