Latest news

14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  1 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  1 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  4 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  7 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1 10:23Уч нафар ҳужумчи ёзда “Ливерпул”ни тарк этиши мумкин  8 10:04Суперлига 11-тур расмийлари маълум. Марказий ўйинни Шавкат Насибуллаев бошқаради  4 09:57“Реал Мадрид“нинг Родригонинг ўрнига “Барселона“ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчини сотиб олмоқчи  20 09:30“Арсенал“ ва “Челси“ 80 миллион фунтлик футболчи учун курашмоқда  1 09:03Вирцдан воз кечган “Ман Сити“нинг ёзги трансфер мақсади маълум  1 08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  8 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  19 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  6 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  1

"Пахтакор-79" машъум фожиасига 42 йил тўлди News

"Пахтакор-79" машъум фожиасига 42 йил тўлди

1979 йилнинг 11 август санаси ўзбек футбол жамоатчилиги учун қора ҳарфлар билан ёзиб қўйилган.

Бутун халқнинг аза тутишига сабаб бўлган ҳодиса Днепродзержинск осмонида содир бўлган. Ўшанда ўзбек футболи ифтихори саналган “Пахтакор” жамоаси аъзолари самода ҳалокатга учрашган. Бу ўзбек футболи учун катта йўқотишга айланган.

1979 йилнинг 11 августи. Тошкент вақти бўйича соат 13дан 35 дақиқа 38 сония ўтган. Шу лаҳзада Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейсида парвоз қилаётган ТУ-134 самолёти Челябинск-Кишинёв рейсини бажараётган шу русумдаги бошқа самолёт билан тўқнашиб кетди. Фожиа ердан 8400 метр баландликда юз берди ва икки самолёт бортида бўлган 178 киши ҳалок бўлди. Улар орасида ўша вақтда ўзбек футболининг фахри ҳисобланган «Пахтакор»нинг 17 нафардан иборат таркиби ҳам бўлган. Афсуски, икки диспетчернинг хатоси икки юзга яқин инсонларни бу ҳаётдан олиб кетди. Николай Жуковский ва Владимир Сумскойнинг хатоси шундай фожиага сабаб бўлган. Бир вақтда алоқада бўлган бир неча самолётдан қайси бири улар тарафидан берилган буйруқни бажарганини сўраб олишни унутишган. Ёки локаторга қараб, самолётлар қайси йўналишда ҳаракат қилаётганини текширишни эсдан чиқариб, авиаҳалокатга сабаб бўлишган.



13.35.38: 95 даража бурчак остида 65916 рақамли Ту-134А шу русумдаги 65735 рақамли бошқа бир самолёт билан тўқнашиб кетади. Ҳар икки самолёт учувчилари қалин булут туфайли қаршисидаги самолётни кўриш имкониятига эга бўлишмаган. 8300 метр баландликда Молдова самолёти Минскка қарашли самолётнинг қанот қисмига келиб урилган. Командир Комаров «Пахтакор» учаётган лайнер бошқарувини 4500 метр баландликкача герметизация бузилган ҳолатда ҳам ушлаб турган, бироқ шундан кейин самолёт кескин равишда қулашни бошлаган.

Ҳалокат тўғрисида биринчи бўлиб ўша пайт ҳавода бўлган АН-2 самолёти экипажи хабар беради: «Куриловка ҳудудида қулаётган самолёт қисмлари кўзга ташланмоқда. Менимча, бу ТУ-134 парчалари».

Икки лайнернинг 8400 метр баландликдаги тўнашуви натижасида 178 нафар инсон ҳалок бўлди. 9 ойдан кейин бўлиб ўтган судда Жуковский ва Сумской устидан суд қарори эълон қилинди. Улар умумий режимда 15 йилдан озодликдан маҳрум этилган.

Ушбу ҳалокатдан жуда кўпчилик ўзини йўқотиб қўйган. Чунки ўша мавсумда «Пахтакор» ишончли ўйин кўрсатиб, юқори ўринлардан жой эгаллашга ҳақли эканлигини исботлаб келаётганди. Ҳатто, баъзи мутахассислар жамоанинг яқин йиллар ичида Еврокубокларда ўйнаши мумкинлиги тўғрисида тахмин қилаётганди. Фожиа оқибатида нафақат кўплаб инсонлар ҳалок бўлди, балки бу ўзбек футболининг ривожланишига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди. Футбол ичида бўлган бир бутун бир авлоддан ажралиб қолганмиз.



Самода ҳалок бўлган ўйинчи ва жамоа аъзоларининг рўйхати мазкур инсонлардан иборат:

Идгай Борисович Тазетдинов 13.01.1933 Мураббий
Владимир Васильевич Чумаков 08.12.1932 Шифокор
Мансур Иномжонович Толибжонов 04.04.1944 Маъмур
Михаил Иванович Ан 19.11.1952 Ярим ҳимоячи
Владимир Иванович Фёдоров 05.01.1956 Ҳужумчи
Олим Масолиевич Аширов 25.01.1955 Ҳимоячи
Равиль Рустамович Агишев 14.03.1959 Ҳимоячи
Константин Александрович Баканов 25.05.1954 Ярим ҳимоячи
Юрий Тимофеевич Загуменних 07.06.1947 Ҳимоячи
Александр Иванович Корчёнов 04.05.1949 Ярим ҳимоячи
Николай Борисович Куликов 25.04.1953 Ҳимоячи
Владимир Васильевич Макаров 09.03.1947 Ярим ҳимоячи
Сергей Константинович Покатилов 20.12.1950 Дарвозабон
Виктор Николаевич Чуркин 25.01.1952 Ҳужумчи
Сирожиддин Аҳмадович Бозоров 10.08.1961 Ҳужумчи
Шуҳрат Мўсинович Эшбўтаев 08.02.1959 Ҳужумчи
Владимир Валиевич Собиров 14.01.1958 Ҳужумчи

Шу тариқа ишқибозларни армонда қолдириб, «Пахтакор» авиаҳалокатга учради. Тез фурсат ичида Тошкентга бошқа жамоалардан футболчилар чақирилиб, жамоа мавсумни давом эттирди. Уч мавсум мобайнида жамоага олий лигадан тушиб кетмаслик имконияти тақдим этилди. Лекин ҳаётдан кўз юмган бутун бир жамоа ўрнини ҳеч ким ва ҳеч нарса боса олмасди. Ўша машъум ҳалокат туфайли кўп минг сонли ишқибозлар футболдан бутунлай кўнгил узишди.

Ушбу санада ўзбек футболи тарихида ўчмас из қолдирган «Пахтакор»-79ни эслаш, ёдга олиш ва уларнинг ҳаққига дуо қилиш барча учун ҳам қарз, ҳам фарз. Биз ўша «Пахтакор»ни ҳеч қачон унутмаймиз. Самода ҳалок бўлган 17 нафар қаҳрамонлар доимо биз билан бирга!


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика