Latest news

18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  2 18:05CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  5 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  26 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  0 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  11 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  1 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  3 16:10"Астон Вилла" МЮ футболчисини ижарага олмоқда  0 15:54Бруну Фернандеш 2020 йилдан бери АПЛда барча ярим ҳимоячилардан кўпроқ гол урди  5 15:29Манба: Паулу Бенту ЎФА таклифини рад этиши мумкин  52 15:01Расман: "Байер" Бундеслига 2 туридан кейин Тен Хагни ишдан бўшатди  10 14:44Алексис Санчес Ла Лигага қайтмоқда  0 14:18"Бетис" Антонининг трансферини ҳал қилди — Here We Go!  1

"Пахтакор" 22 февраль куни Москванинг "Спартак" клуби билан ўйнайди News

"Пахтакор" 22 февраль куни Москванинг "Спартак" клуби билан ўйнайди

Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Суперлига 1-туридан олдин Москвага сафар қилади.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" Россиянинг 10 карра чемпиони Москванинг "Спартак" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтишади. Бу орқали "Пахтакор" Россияда яшаётган юртдошларимизга ўзига хос совға тайёрлашни мақсад қилмоқда.

Мазкур баҳс 22 февраль куни Россия пойтахтидаги "Откритие Арена" стадионида бўлиб ўтади.

Айни пайтда "Спартак" Россия премьер-лигасининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўрмоқда. Доменико Тедеско бошчилигидаги "қизил-оқлар" 29 февраль куни "Динамо" билан пойтахт дербисида майдонга тушишади.

Маълумот учун, "Спартак" сафида бугунги кунда Андре Шюррле, Лоренсо Мельгарехо, Роман Зобнин, Георгий Жикия, Жордан Ларссон, Александр Соболев каби машҳур футболчилар тўп тепишмоқда.

"Пахтакор" клуби айни пайтда Россияда истиқомат қилаётган барча юртдошларимизни учрашувга таклиф қилади.


Rating: +61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика