Latest news

22:07Расман: "Қўқон-1912" Клейди Даци ва Аброр Каримовни ўз сафига қўшиб олди  0 21:45Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  3 21:23"Ливерпуль" яна бир супер трансферни ҳал қилишга яқин  1 20:51Расман: "Қўқон-1912" яна икки нафар футболчини ўз сафига қўшиб олди  0 20:38Расман: Маҳмуд Маҳамаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  12 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  3 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  2 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  9 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  5 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4

Павел Бугало: "Локомотивни нима учун тарк этдим, раҳбариятдан сўранг" News

Павел Бугало: "Локомотивни нима учун тарк этдим, раҳбариятдан сўранг"

"Локомотив" - "Бунёдкор" (2:2 кубок ўйини) учрашувидан сўнг темирйўлчилар сафини тарк этган Павел Бугало "ФЭ" газетасининг бугунги сонида Бобурбек Турсуновга интервью бериб, айнан нима сабабдан жамоадан кетганлигини раҳбариятдан сўраш лозимлигини айтиб ўтган.
- Мени ноҳақ жамоадан кетказишди. Бунинг сабабини ҳанузгача тушуна олмаяпман. Лекин, раҳбарият, мураббийлар ва жамоа олдида виждоним тоза. Ким ҳақ, ким ноҳақ эканлигини барибир пайти келиб маълум бўлади. 23 йилдан бери футболдаман ва шу пайтгача ҳеч қачон бундай ноҳақликка дуч келмаганман. Мен уларга айбим нима эканлигини сўрадим, раҳбарият эса менга ҳеч нима демай кетишимни айтишди.

"Бунёдкор" билан ўйинда ҳаво жуда иссиқ бўлди ва жисмоний жиҳатдан учрашув охиригача барқарор ўйнашга кучимиз етмади. Иккита тўп ўтказиб юбордик, ўша пайт мен ҳар қанча уринмай тўпни қайтара олмасдим.

Айни пайтда Павел Бугало "НБУ-Осиё" жамоаси машғулотларида иштирок этяпти.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика