Latest news

08:0538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  0 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  0 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  61 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  4 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  1 00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  25 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  2 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12

Павел Бугало: “Келажагимга ишонч билан қараяпман” News

Павел Бугало: “Келажагимга ишонч билан қараяпман”

Бунгача уч мавсум “Бунёдкор” дарвозасини қўриқлаган тажрибали посбон Павел Бугало “Локомотив”да маълум муддат ўйнаб, яна “қалдирғочлар” оиласига қайтиб келди.
Куни кеча дарвозабон мамлакат чемпиони билан шартнома имзолади. Унинг қайтишини клуб матбуот хизмати беэътибор қолдирмай, Бугалодан интервью олди.

- Павел, аввало кириб келаётган янги йил байрами билан муборакбод этмоқчиман. Айтингчи, “Бунёдкор”га қайтишингиз қандай амалга ошди?
- “Бунёдкор” сафида аввал уч мавсум ўйнаб, Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқдим ва чемпион бўлдим. Шунинг учун ҳам яна бу клуб аъзосига айланганимдан хурсандман. Бир пайтлар ҳозирда “Бунёдкор”нинг мураббийлар штабида фаолият юритаётганлар билан майдонда тўп тепганман. Шунинг учун ҳам клубдаги келажагимга ишонч билан қараяпман.

- Сиз – машҳур ва тажрибали дарвозабонсиз. Бироқ анчадан бери қитъа миқиёсидаги турларда иштирок этмадингиз. Осиё Чемпионлар лигасига қайтишингиз ва ушбу мусобақада муваффақиятли ҳаракат қилишингизга қандай қараяпсиз?
- Йиғинлар давомида ҳар ким ўз маҳоратини тўла намойиш қилишга интилади. Мураббийлар штабида танлаш имконияти бор. Албатта мен асосий таркибга лойиқ эканлигимни исботлашга ва клубнинг катта ғалабаларига ўз улушимни қўшишни истайман.

- Футбол – нафақат мухлислар қаршисидаги ўйин, балки майдон ташқарисидаги машғулотлардан ҳам иборат. Айтингчи, шу ёшингизда ҳам юқори спорт формасида туришни қандай уддалаяпсиз?
- Аввало, инсон ўз кун тартибига амал қилиши керак. Ёшинг улғайиб боргач, сен учун охирги имкониятлар берилаётганини ҳис қилиб яшаркансан. Шунинг учун эътиборимни машғулотларга қаратиб, ўз жисмоний ҳолатимни бир мароимда сақлашга интиляпман.

- Мухлисларнинг фикрича, йиллар давомида йиғган бой тажрибангиз билан “Бунёдкор”даги фаолиятингиз орқали ўзбек футболига кўп фойда келтирасиз.
- Мухлисларнинг бундай ишончини эшитиш ёқимли. Мен ўзимда бор маҳоратни ишга солган ҳолда “Бунёдкор”нинг учала мусобақада ҳам ғолиб чиқишига ҳаракат қиламан. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларни, жамоадошларим ва барча футболчиларни, мутахассис ва устозларимни кириб келаётган янги йил байрами билан қутлайман.

Дониёл Рўзимов суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика