Latest news

09:01Гвардиола Ҳусановнинг ўйнига юқори баҳо берди  3 08:33АПЛнинг жорий турида ушбу кўрсаткич бўйича Ҳусанов тенгсиз!  2 08:00Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  4 07:18Sofascore. Ҳусанов ва унинг шериклари «Ливерпул»га қарши учрашувда қандай баҳо олишди?  6 07:02Бурчак зарбасидан гол ва ассистлар. Неймар «Сантос»га йирик ғалабани тақдим этди  2 02:43Лига 1. "Лион" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди, Хакимидан дубль  1 02:39А Серия. Влаховичнинг голи меҳмонда "Ювентус"га ғалаба тақдим этди  0 00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  1 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  8 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  3 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  12 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1

Павел Бугало: “Жамоамизга финалда агрессивлик етишмади” News

Павел Бугало: “Жамоамизга финалда агрессивлик етишмади”

АГМК учун якунда муваффақиятсиз якунланган Ўзбекистон Кубоги финал учрашувидан сўнг, жамоа дарвозабонлар мураббийи Павел Бугалога ўзимизни қизиқтирган саволлар билан юзландик.

- Бугунги финал учрашуви ҳақида икки оғиз фикрингиз. Сизнингча икки жамоа иштирокидаги ўйин финал номига мос бўлдими?
- Курашларга бой бўлди. Фикримча ўйин стадионга ташриф буюрган ишқибозларга манзур бўлди. “Пахтакор” кучли жамоа, таркибида яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Агарда, биз биринчи гол урганимизда бари бошқача кечиши мумкин эди. Йигитларга рахмат, улар қўлидан келган барча ишни қилишди.

- Деярли барча масалани Драган Чераннинг ўзи ҳал қилди. Уни ёпиш ёки ҳимоялаш учун алоҳида режа тузилганмиди?

- Ҳа, албатта. Унга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушунтирилган эди. Хавфли футболчи, узоқдан зарбаларни мукаммал ижро этади. Нима бўлганини кўрдингиз. Жамоамизга бироз агрессивлик етишмади. Якка курашларда рақибга мағлуб бўлдик.



- Биринчи голга қадар ҳимояга эътибор қаратилди. Бироқ, голдан сўнг тактика ҳам ўзгарди...

- Гол ўтказиб юборилгандан сўнг, хоҳлаймизми йўқми олдинга ўтиш шарт. Гол уришимиз керак эди. Иккинчи голдан сўнг буткул кайфият тушиб кетди.

- Бугунги ўйинда захира ўриндиғини торлиги панд бермадими? Майдонга тушган янги кучлар кутилганидек ўйинни кучайтира олишмади...

- Ўйинни ўзгартира оладиган футболчиларимиз бор эди. Аммо...ўхшамади.

Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика