Latest news

20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  2 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  3 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  2 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  1 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  15 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  5 18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  3 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  5 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  1 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  11 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  9 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  11 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2

Паулиньо - Литва чемпионати, Мессининг майдондаги таклифи ҳақида News

Паулиньо - Литва чемпионати, Мессининг майдондаги таклифи ҳақида

"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Паулиньо бир пайтлар “Вильнюс” клубида фаолият юритганини кўпчилик билмаса керак.

УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финали босқичида “Челси”га қарши баҳсга тайёргарлик кўраётган “Барселона”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Паулиньо Литвадаги фаолияти ва Лионель Месси боғлиқ хотиралари билан бўлишди. У каталонияликлар клубига ўтишидан қандай ҳабар топгани ҳақида гапириб берди.


Литва чемпионати ҳақида
Литва — ажойиб мамлакат. Мен Вильнюс шаҳрида яшаганман. Жамоамизнинг 7-8 нафар аъзоси бразилиялик эди. Биз янги давлатга, об-ҳавога мослашиш ёки футболчилар билан чиқишиб кетиш каби ҳолатларда ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмаганмиз. Албатта, 16 ёшимда оиламдан узоқда яшаш осон бўлмаган. Биринчи мавсумдаги иштироким пайтида бу менинг асосий муаммойим эди. Ҳамма нарсани тез ўзлаштириб, ҳеч нимага муҳтожлик сезмаётган бўлсам ҳам, оиламга бўлган соғинч ҳисси мени қийнайверарди.  

“Барселона”га ўтиши ҳақида
Бунга Австралияда бўлиб ўтадиган Бразилия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви сабаб бўлган эди. Виллиан ва мен тўп атрофида эдик. Биттамиз унга яқинроқ боришимиз керак эди ва буни Виллиан бажарди. Менинг ёнимда Месси бор эди ва у бирдан “Барселона” ўтишни хоҳлайманми ёки йўқлиги ҳақида сўраб қолди.
Бу воқеа ўйин энг қизиган вақтда содир бўлди! Мен: “Агар сен шуни хоҳласанг, унда розиман”, — дедим. Ўйиндан сўнг Месси билан гаплашиб олиш учун ёнига бордим. Доим у билан гаплашишни хоҳлардим ва бу рўй берганидан жуда ҳам бахтиёр эдим. Кейин мен Хитойга қайтиб кетдим. Аммо ҳаммаси шундан бошланганди.  

Месси билан ўзаро муносабатлари ҳақида
Мен бу клубга ўтганимда ҳамма нарсага эътибор беришга ҳаракат қилардим. Ўша пайт унга турли саволлар беришга вақтим бўлмасди. Шу қатори, маълумотларни бирма-бир айтиб беришга унинг ҳам имкони йўқ эди. Мавсум деярли бошланганди.

Месси — тўп унда бўлганида бир лаҳзада фикрини ўзгартира оладиган ўйинчи. Шунинг учун, Лео билан ўйнайдиган ҳар қандай футболчи у билан алоқа ўрнатиб, уни тушуна олиши лозим. У билан майдонда яхши ўйнашга ҳаракат қиламан. Рақиблар уни доим чорасиз вазиятларга солиб қўйишга урунишади. Шу сабабли, унга маслаҳат бериб туриш керак. Мен доим шундай қиламан. Ҳар ўйинда ва машғулотлар пайтида мен ундан нимадир ўрганишга ҳаракат қиламан.      

УЕФА расмий сайтидан Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика