Паулиньо: "Коутиньонинг "Барселона"га ўтишини истайман" News

Паулиньо: "Коутиньонинг "Барселона"га ўтишини истайман"

Tags :  Паулиньо
"Барселона" ярим ҳимоячиси Паулиньо "Ливерпуль" хавбеки Филиппе Коутиньони мақтади.

"Коутиньога боғлиқ савол ҳақида кўп марта жавоб берганман. Ҳамма, буюк футболчилар "Барселона"га ўтишини кутишмоқда. Аммо жамоамиз жуда кучли, Коутиньосиз ҳам ажойиб ўйин кўрсатяпмиз. Коутиньо ҳақида кўп гапиришнинг кераги йўқ, у яхши футболчи. У ёш, бироқ Европада тажриба тўплашга улгурган. Коутиньонинг "Барселона"га ўтишини истайман, у ажойиб харид бўларди" - дейди Паулиньо.

25 ёшли Коутиньонинг "Ливерпуль" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика