Latest news

22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  32 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:28АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:1 (матнли трансляция)  2 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  10 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  15 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  7 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Паулиньо "Барселона"ни тарк этишга тайёр News

Паулиньо "Барселона"ни тарк этишга тайёр

"Барселона" ярим ҳимоячиси Паулиньо "Гуанчжоу Эвергранд"га қайтишга яқин турибди.

Бразилия терма жамоасининг 29 ёшли ўйинчиси Хитой клубига қайтиб боришга розилик бериб бўлган.

Ўйинчи ўтган мавсум ЕЧЛ 1/4 финал жавоб баҳсида "Рома"га қарши (0:3) захирада қолганидан норози. Римликларга қарши биринчи ўйин (4:1)да эса фақатгина иккинчи бўлимнинг ярмида майдонга тушган.

"Барса" Паулиньони бир йил олдин "Гуанчжоу"дан 40 миллион еврога сотиб олган эди, шундан 7,5 миллионини ўйинчининг ўзи тўлаган.

Энди хитойликлар футболчи учун 50 млн атрофида таклиф қилишмоқчи. Келишув билан машхур агент Киа Журабчиан шуғулланмоқда.

Олдинроқ, "Ювентус" Паулиньони 40 млн еврога сотиб олмоқчи эканлиги хабар қилинган эди.


Эслатиб ўтамиз, Паулиньо кеча Бразилия терма жамоаси билан бирга Бельгиядан мағлубиятга учради (1:2) ва мундиал билан хайрлашди.

Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика