Latest news

00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  0 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  1 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  6 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  3 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 19:21Салоҳ: "Ҳеч қачон "Ливерпул"га қайтишдан бунчалик қўрқаман деб ўйламагандим. Диогунинг йўқлигига кўникиш ниҳоятда қийин"  1 18:58Хитой клуби рақибларини лаънатлагани учун жаримага тортилди  0 18:32Диогу Жотанинг ҳаётий ҳақиқатлари  1 18:14"Барселона" Уильямснинг трансфери барбод бўлгач, эътиборини "Ливерпуль" футболчисига қаратди  8

Парвоз қилиш вақти келди News

Парвоз қилиш вақти келди

Тиш-тирноқсиз қолган тутқун бўридан озодликда юрган мушук хавфлироқ деган нақл бор. Агар ундай нақл йўқ бўлса, ўзингиз учун ёзиб қўйишингиз мумкин.

Албатта, биз ҳайвонот олами ҳақида сўз юритмоқчи эмасмиз. Мушук ўрнида бошқа жонзот ҳақида бироз қуйироқда фикр юритамиз. Футбол илмини кола қилиб ичиб юборган ишқибозлар аллақачон гапнинг индаллосини тушуниб етишган бўлса керак. Яъни, кўпчилигимиз бир жамоа, аниқроғи, биргина футболчи учун ўйинларни кузатадиган Италия А Серия ҳақида гап кетмоқда. Янаям аниқроғи, биз учун бегона бўлмаган ўша бир футболчи тўғрисида. Миллий терма жамоамиз сардори "бўрилар" лагерини буткул бўлмаса-да, ҳозирча маълум муддатга тарк этиб, лақаби "бургутлар" бўлган "Специя" таркибига бориб қўшилиб арафасида турибди. Бу жамоа сиз учун балки таниш, балки нотаниш бўлиши мумкин. Ҳар эҳтимолга қарши Шомуродовнинг янги бўлажак жамоаси билан бироз яқинроқдан танишишга ҳаракат қиламиз. Ўмид қиламизки, эндиликда Италия А Серияси баҳслари 70-дақиқалардан кейин кузатишни бошламайсиз.

"Специя" клуби 1906 йилда 10 октябр куни ташкил топган. Клуб 11676 кишига мўлжалланган "Альберто Писко" стадионида ўз ўйинларини ўтказади. Клуб яқин-яқингача Б серияда иштирок этиб келарди. 2020/21 йилги мавсумдан бошлаб А Серияда қатнашяпти. Ўша йили 15-ўринни қўлга киритган "бургутлар" ўтган мавсумни 16-поғонада якунлади. Лука Готти шогирдлари жорий мавсум 17-ўринда бормоқда. Клуб 20 ўйиннинг тўрттасида шодиёна қилган бўлса, 6 бор рақиблари билан муросага келишишган. Ўн марта эса бошларини хам қилганча, майдонни тарк этишган. 17 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган "Специя" ўз дарвозасидан салкам икки баравар кўпроқ тўп ўтказиб юборган (32 та). Шунингдек, клуб Италия кубогида нимчорак финалга қадар етиб борди, ушбу босқичда эса "Аталанта" тўсиғидан ўта олмади.

Таркиб

Готти шогирдлари асосан, 3-5-2 тактикасида ҳаракатланишади. Рақибнинг даражасига ҳамда ўйин давомида ҳаракатларига қараб ушбу тактика ўзгариб бориши мумкин. Ҳамюртимиз ҳаракатланиши мумкин бўлган олдинги чизиқда Африка қитъасининг тезкор футболчилари — анголалик М'Бала Нзола ҳамда ганалик Эммануэль Гьяси кўпроқ асосий таркибдан ўрин эгаллайди. Шунингдек, жамоа сафида Якопо Сала, Матиас Калдара, машҳур Паоло Малдинининг иккинчи ўғли Даниель Малдини, Этан Ампаду, Даниел Верде каби футболчилар тўп тепади. "Специя" кўпроқ қарши ҳужумларга асосланган ҳолда ҳаракатланади, яъни ҳужумчилардан қарши ҳужумларда чаққонроқ бўлиш талаб этилади. Шомуродов айнан шундай тоифадаги ҳужумчилардан ҳисобланади. 


Ҳужум чизиғи

"Специя"да 6 нафар ҳужумчи мавжуд. Юқорида таъкидлаганимиздек, бошланғич таркибдан кўпинча икки нафар пушкачи ўрин эгаллайди. Баъзан эса клуб якка форвард билан ҳам ҳаракатланади. Қуйида Шомуродовнинг рақобатчилари ҳамда уларнинг кўрсаткичлари билан танишамиз.

Даниел Верде. Италиялик 27 ёшли ҳужумчи 9 ўйинда майдонга тушган ҳамда ҳозиргача рақиб дарвозасини ишғол қила олгани йўқ.

Эммануэль Гьяси. Ганалик 29 ёшли ҳужумчи 17 учрашувда майдонга тушиб, атиги бир маротаба рақиб дарвозаси томон аниқ йўл топа олган. Шунга қарамай, ҳужумчи асосий таркиб футболчиларидан бири саналади.

Мбала Нзола. Францияда таваллуд топган, аммо Ангола термаси шарафини ҳимоя қиладиган 27 ёшли форвард клуб етакчиси санлади. У 18 учрашувда 9 бор рақибларини ранжитган. Жисмонан бақувват ва тезкор ҳужумчи гол уришдан ташқари, курашларга ҳам қатнашади, натижада бунинг ортидан 4 маротаба ҳакам томонидан огоҳлантирилган.

Раймонд Кроллис. Эндигина 22 ёшни қарши оладиган олдинга чизиқ вакилига ҳозирча имконият берилгани йўқ.

Даниел Малдини. Кроллиснинг тенгдоши ҳамкасбидан фарқли ўлароқ 7 баҳсда майдонга тушиб, ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга ҳам улгурди. "Милан"дан ижарага олинган ёш иқтидор отасининг позициясини танламади, аксинча у ярим ҳимоя ва ҳужумга ўтишни яхши кўрадиган ўйинчи саналади.

Давид Стрелек. Юқоридаги ошналари каби 22 ёшни кутаётган ҳужумчига ҳам 7 учрашувда имконият берилди, аммо ҳозирча у гол нишонлайдиган имкониятга эга бўлгани йўқ.

"Специя" навбатдаги учрашувини 5 февраль куни ўз майдонида "Наполи"га қарши ўтказади. Эҳтимол, Шомуродовни мазкур баҳсда дастлабки дақиқалардан майдонда кўришимиз мумкин. Кўриниб турибдики, Шомуродовга клубнинг ўйин услуби мос келади, унга "овчи бўри" бўлиш насиб этмади, аниқроғи унга имконият берилмади. Энди эса "бургут" бўлиб, олис марралар сари илдам парвоз қилиш лозим.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика