Latest news

14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  1 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  4 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  0 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  3 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  1 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1 10:23Сон Хён Мин фаолиятини АҚШда давом эттиришга яқин  2 09:50Зайниддин Тожиев Пролига жамоасида иш бошлади  3 09:14"Бухоро" беш нафар футболчини рўйхатдан ўтказди  3 08:40"Пахтакор" футболчисини "Динамо"га ижарага берди  4 08:09ОКМК ҳужумчиси иккинчи даврани водийда давом эттиришга яқин  1

Паненка оғир аҳволда шифохонага ётқизилди News

Паненка оғир аҳволда шифохонага ётқизилди

Чехиянинг “Богемианс” клуби президенти Антонин Паненка соғлиғи оғирлашгани туфайли реанимация бўлимига олинди.

“Антонин Паненка бугун оғир аҳволда реанимация бўлимига ётқизилди, унга қурилмалар уланган. Унинг ҳозирги ҳолати бўйича изоҳ беролмаймиз”, дея ёзилади клуб расмий сайтида.

71 ёшли Паненка 1976 йил Европа чемпионати финали Германия Федератив Республикаси (ГФР)га қарши баҳснинг пенальтилар сериясида 11 метрлик нуқтадан машҳур “парашют” услубида зарба бериб, тўпни дарвоза марказига жойлаб қўйган ва жамоасига қитъа биринчилигининг олтин медалларини олиб келганди. Ўшандан буён пенальтини шу каби амалга ошириш “Паненка” услуби деб аталади. Хавбек футболчилик фаолиятида “Богемианс”, “Рапид”, “Санкт-Пёльтен”, “Слован”, “Хоэнау” ва “Кляйнвизендорф” каби жамоалар шарафини ҳимоя этган.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика