Latest news

21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  20 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  69 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4

Паҳлавон Маҳмуд диёридан табрик News

Паҳлавон Маҳмуд диёридан табрик

1996 йилдан 2007 йилгача “Спорт” ва “Ўзбекистон футболи” газеталарининг Хоразм вилояти бўйича мухбири вазифасида ишладим.
Дастлабки йилларим эди. Спорт журналистикаси эндигина ривожланиб бораётганди. Ушбу соҳада қалам тебратаётганлар оз эди, ўшанда. Қувонарлиси, бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб спорт ва футбол нашрлари, интернет сайтлари фаолият юритяпти. Спорт журналистикасида ижод қилаётганларнинг сони ҳам кескин ошган.
  
Мана бугун, мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Муболаға эмас, ушбу қутлуғ айём шу соҳа вакилларига фахр ҳиссини бағишлаётир. Фурсатдан фойдаланиб, юртимиз спорт журналистикасида муносиб ўрин эгаллашимда яқиндан ёрдам беришган, ўзларининг фойдали маслаҳат ва кўрсатмалари билан мени руҳлантиришган ҳурматли устозларим Сафар ОСТОНОВ, Асрор МЎМИН, Ахбор ИМОМХЎЖАЕВ, Комил ЖУМАЕВ, Ҳайдар АКБАРОВ, Аслиддин БОЛИЕВ ва бирга ишлашган барча ҳамкасбларимни, шунингдек, championat.asia сайти ижодкорларини, вилоятларда жонбозлик кўрсатаётган ҳамкасб-дўстларимни, қўйинги мамлакатимизда изчил фаолият юритаётган матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини  касб байрамлари билан чин кўнгилдан табриклайман ва ижодларига барака тилайман. Ҳаётингиз қувончли кунларга тўла бўлсин. Хонадонингиздан севинч ва омад сира аримасин.  ҚУТЛУҒ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК, ҲАМКАСБЛАР!

Сизга ҳурмат ва эҳтиром билан

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ,
Урганч шаҳри.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика