Latest news

02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  2 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  6 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  32 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 01:25Лига 1. ПСЖ яна ғалаба қозонди. Жамоа 29 ўйиндан буён мағлуб бўлмаяпти (+жадвал)   1 00:50Суперлига. "Пахтакор" йирик, "Насаф" ишончли, "Машъал" эса минимал ҳисобда ғалаба қозонди  0 00:10"Бавария" Бундеслиганинг охирги ўринларида бораётган жамоа устидан йирик ғалабани қўлга киритди  0 00:03Виталий Левченко: "Рақиб бизни мағлуб этгани йўқ, биз ўзимиз ўйинни ютқазиб қўйдик..."  10 23:30Рўзиқул Бердиев: "Ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик, Черанга ишонишда давом этамиз"  1 23:23Педру Морейра: "Мендан хафа бўлмайсизлар, бугунги саволларингизга жавоб бера олмайман"  8 22:17Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Нефтчи"ни тор-мор этди  226 21:40"Ливерпуль" Дарвин Нуньес бўйича қарор қабул қилди  5 21:19Ла Лига. "Барселона" еттита гол урилган ўйинда камбэк эвазига "Сельта"ни мағлуб этди  139 21:08Бердиевнинг захира кучлари иш берди. "Бухоро" - "Насаф" 1:3  43

ЎзПФЛнинг илк очиқ молиявий ҳисоботидан кейинги хулосалар News

ЎзПФЛнинг илк очиқ молиявий ҳисоботидан кейинги хулосалар

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 4 февраль куни оммавий ахборот воситалари ходимлари олдида молиявий ҳисобот топширди.

Бу тарихда илк бор – Диёр Имомхўжаев даврида содир бўлди. Имомхўжаев ПФЛга келганидан кейин ва бош директор этиб тайинланганидан сўнг, жумладан, Диёр Аброровичнинг ўзи айтганидек, «Умид Аҳмаджонов ЎФАга келганида ПФЛ ишлаш тизими тубдан ўзгарган, Абдусалом Азизов келганидан кейин эса шаффофлик юқори даражага чиқди». Мазкур молиявий ҳисоботдан кейинги хулосалар ҳақида «Championat.asia» сайти колумнисти Оғабек Самисов сўз юритади.

ЎзПФЛнинг молиявий ҳисоботида айтилган рақамли фактлар футбол учун яхши, балки ким учундир кичкина пулдир. Масалан, «Пахтакор»нинг келиб чиқиши турк, лекин швецариялик бўлган собиқ ҳужумчиси Эрен Дердийок йилига 1,3 млн евро, бошқача айтганда 16 млрд 439 млн сўм маош олган. Диёр Имомхўжаевнинг сўзларига кўра эса, ПФЛга 2021 йилда 15 млрд 725 млн 200 минг сўм пул келиб тушган. Мусобақалар ўтказиш учун 16 млрд 618 млн 788 минг сўм маблағ сарфланган. Катта бир футбол клубнинг легионер ҳужумчисига тўлаган маоши билан бир ташкилотнинг даромади кўп фарқ қилмас экан. 

ПФЛ шу маблағ билан ҳам катта ишларни, лойиҳаларни амалга ошира олди. Хусусан, ўтган йили барча мусобақаларда тақдирлаш маросимларини яхши савияда ўтказа олди. Дейлик, U-14 мусобақасидан тортиб, Ўзбекистон кубогигача. Диёр Имомхўжаев раҳбарлигидаги ЎзПФЛ 2020 йилда карантиндан кейинг чемпионатни яхши якунлаб олган эди, 2021 йилда эса улар бор ресурсдан яхши фойдалана билишди. 

ЎзПФЛ 2021 йилда мусобақа иштирокчилари учун қатнашчилик бадаллари миқдорини илк бор 40−50 фоизгача камайтирган. Қўшимчасига, аёллар ва футзал жамоалари илк бор бадал тўлашдан тўлиқ озод қилинган. Секин-аста катталар футболи учун ҳам бадал пуллари йўқолиб, аксинча, ПФЛ ҳар бир клубнинг эгаллаган ўрнидан келиб чиқиб мукофот берадиган даражага етиши керак, менимча. Шунингдек, Про-лигадан Суперлигага чиққан жамоа ҳам қанчадир миқдорда мукофотланиши керак, уларга Суперлига нафақат юқори чўққи, балки иқтисод томонлама ҳам фойда бўлиши зарур. 

Ҳозирги шароитда трансляциялар орқали пул топиш анчагина қийин. Қачондир шу босқичга ҳам етиб келиниши керак, албатта. Юқорида айтилган фикрларни ЎзПФЛ раҳбари ва унинг жамоаси яхши билишига, бундан каттароқ мақсадларда ишлашаётганига ишонаман. 

Шунингдек, ўйин давомида бузилган тартиб-интизом, клублар ўтасидаги келишмовчилик жанжаллари учун қўлланган жарималар туфайли футболчи, клуб ва расмийлар 494 млн 500 минг сўм пулни ташкилотга тўлаб берган.

Имомхўжаевнинг таъкидлашича, олдинги йилларда келиб тушган жарима маблағлари ПФЛ фаолиятига ишлатилган. Эндиликда, бу пулларни болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш учун тўлалигича Ўзбекистон футбол ассоциациясига ўтказиб берилади.

Нодирхўжа Йўлдошев ўзининг Телеграм-каналида бу борада ўз шахсий таклифини билдирди. Унга кўра, дейлик Насаф жазоланди, пул ЎФАга эмас, Қашқадарё футбол ассоциациясига ўтказиб берилиши керак. 

«Нефтчи ёки Бунёдкор молиявий жазога тортилди, Фарғона ва Тошкент шаҳар футбол ассоциациясига шу пуллар ўтказилса, бу пуллар тўғридан-тўғри яна ўша клуб манфаати йўлида хизмат қиларди», - деб ёзади Нодирхўжа Йўлдошев.

Ушбу таклиф ҳам назарий жиҳатдан ўзини оқлаши аниқ. Агарда бу таклиф амалиётда қўлланиладиган бўлса пулларнинг ўтказиб берилишидан тортиб ишлатилишигача назорат бўлиши керак. Балки буни ЎзПФЛ давлат органлари билан ҳамоҳанг ишлаган равишда амалга оширар.

Диёр Имомхўжаевнинг маълум қилишича, эндиликда янги ташкилот — Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази очилиш арафасида турибди. Унда республикадаги барча катта футбол мусобақаларини ягона қоидалар асосида олиб борадиган ҳакамлар назорат қилади. Менга қизиқ, бу марказ алоҳида ташкилот бўлиб, масалан, ПФЛ каби нодавлат, нотижорат ташкилот бўлармикин? Ҳакамлар билан бўладиган турли баҳсли ҳолатлар ЎФА билан келишган ҳолда айнан шу ҳакамлар марказида кўриб чиқилармикин? Албатта, буни янги ташкил этилажак марказ ҳақида батафсил маълумот берилса билиб олаверамиз. 

Ўзи умуман ўтказилган тақдимот ҳақида кўп нарса айтиш мумкин. Диёр Имомхўжаев ҳозирга қадар «ЎзПФЛ директори вазифасини бажарувчиси» экан. Эҳтимол, в.б жумласи олиб ташланиб, тўлиқ тайинланиш вақти келгандир. Бу борада Имомхўжаевнинг ўзи айтганидек, «бунга лозим топишса, бирор фикр киритилар».


Author : Og'abek Samisov
Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика