Latest news

11:44"Астон Вилла" "Челси" ва "Арсенал" қизиқаётган футболчиси учун 100 млн фунт талаб қилмоқда  0 11:16"CAFA Nations Cup" мусобақасида 8 терма жамоа иштирок этади  0 10:50Винисиуснинг талаблари маълум. Унинг талабларини “Реал“ қабул қилишга тайёр эмас  2 10:20“Рома“ ҳужумчисига Россиядан таклиф бор  0 09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  9 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  3 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  5

ЎзПФЛдан навбатдаги юриш. Ўринбосарлар учрашувининг бир кун кейин ўтиши кимга фойда? News

ЎзПФЛдан навбатдаги юриш. Ўринбосарлар учрашувининг бир кун кейин ўтиши кимга фойда?

ЎзПФЛ яқинда 2022 йилги регламентни оммага тақдим қилди ва уни ўз сайтига жойлади.

Жорий йилги регламентда бир қатор янгиликларга қўл урилганини кўришимиз мумкин. Улардан бири U-21 чемпионати учрашувларини Суперлига тўқнашувларидан бир кун кейин ўтказилишидир. Шу ўринда мазкур қарорнинг афзалликлари ва мураккабликлари ҳақида тўхталиб ўтсак. 


Регламентда янгилик! Бу йилдан ўринбосарлар баҳси асосий таркибдан эртаси кун ўтказилади


Биз ўрганган форматда бош жамоаларнинг ўринбосарлари бир кун олдин майдонга чиқишарди. Фойда шу эдики, айрим жамоаларнинг бош мураббийлари бир кун аввал ёшларни кузатган ҳолда эътиборга тушганларини олдиндаги учрашув қайдномасига киритар, лозим топса майдонга ҳам туширарди. Қайсидир маънода ўринборсарлар сафидаги бола бир кун олдин асосий жамоага чақирилишим мумкин деган, мотивация ва иштиёқ билан тўп тепади. 

Бунинг иккинчи томони ҳам борлигини унутмаслигимиз шарт. Одатда, ўринбосарлар иштирокидаги баҳс вақтли бошланади. Ўша паллада эса аксарият мураббийлар бош жамоа билан ўйин олдидан машғулот ўтказади. Ўз-ўзидан уларда жамоани келажаги ҳисобланган футболчиларнинг ҳаракатини кузатиш имкони нисбатан камаяди. Асосий эътибор барибир истаймизми-йўқми эртанги учрашувга қаратилади. Янги форматда эса мураббийлар бемалол селекция ишларини олиб бориши, кейинги беллашув қадар номзодларни хотиржам кўриб чиқиши мумкин. ЎзПФЛ мана шу жиҳатни ўйлаган бўлса ҳеч гап эмас.

Учинчидан дастлабки кунда бош жамоада амалиётсиз қолиб кетган ёш футболчи U-21 жамоасида ўз тенгқурлари қаторида майдонга чиқади.  

Лекин Суперлигада бир нечта клубларнинг иш тартиби бошқача тузилган. Масалан баъзи жамоалар Суперлиганинг эртасиёқ навбатдаги беллашув учун машғулотларга киришишади. Табиийки, ушбу ҳолатда жамоа бош мураббийи ўзи истаса ҳам, бир кун қолиб клубнинг иккинчи жамоаси ўйинини кузата олмаслиги мумкин. Мавсум давомида ҳар 3 ёки 4 кунда ўйин ўтказилса, бош мураббийда дублёрларини кузатиш учун вақт бўлмайди. Уларга бир кун олдин жамоа билан келиб дастлабки таймни  кўриб кетгани яхшироқ. 2022 йилдан бошлаб бундай жамоалар иш жараёнига ўзгартириш киритар. Қолгани ўзларига аён.

Менда шундай шубҳа ҳам борки, ўринбосарларини умуман кузатмайдиган мураббийларга ўйин қачон ўтишини фарқи бормикин?

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика