Latest news

00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  0 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  16 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  4 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  64 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3

ЎзПФЛ ва Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Энди FIFA симуляторида ПФЛ ҳам пайдо бўлиши мумкин News

ЎзПФЛ ва Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Энди FIFA симуляторида ПФЛ ҳам пайдо бўлиши мумкин

Футболчилар ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қатор муаммолар бор экани сир эмас.

Бунинг оқибатида лигаларда тўп сураётган футболчилар жуда кўп масалаларда ЎзПФЛ ёки ФИФА манзилига шикоят қилишга мажбур бўлади.

Шу каби масалаларни тартибга солиш мақсадида ЎзПФЛ Ўзбекистон футболчилари уюшмаси (ЎФУ) билан 2024 йил сўнгига қадар меморандум имзолади. Бунда конструктив ва ўзаро манфаатли муносабатларни ўрнатиш ҳамда ривожлантириш, Суперлига, Про лига, Биринчи лига, аёллар футболи ва бошқа шу каби мусобақаларда иштирок этувчи футболчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳамжиҳатликда ҳимоя килиш, футболчилик фаолиятидан кейинги ҳаёт тарзига тўғри йуналтириш, мамлакат футболи ривожи учун янги малакали кадрларни тайёрлашга кўмаклашишни ташкил этиш меморандумнинг асосий йўналишлари ҳисобланади.

Эндиликда ЎзПФЛ ЎФУни Ўзбекистондаги профессионал футболчиларни бирлаштирувчи ягона вакил сифатида қабул қилади. Шунингдек, ЎФУни FIFPro (Халқаро футболчилар уюшмалари федерацияси) уюшмасининг Ўзбекистондаги ягона эксклюзив вакили ва ҳамкори сифатида тан олади.

“Кўп ҳолатларда футбол клублари тузилган шартноманинг бир нусхасини футболчиларга тақдим этмайди. Аниқроғи, футболчиларнинг аксарида ўз ҳуқуқларини талаб қилиб олиш кўникмаси мавжуд эмас. Эндиликда томонлар бу масалани тартибга солади. Яъни, ЎФУга аъзо футболчи сўровига кўра, футболчининг меҳнат шартномаси аслидан Низоларни ҳал қилиш палатасига кўчирма берилади. Шунингдек, томонлар футболчи ва футбол клуби ўртасидаги меҳнат шартномаларини ФИФА талаблари асосида тартибга солиш ҳамда минимал талабларга жавоб берадиган ягона намунавий шартномани ишлаб чиқиш устида ишлайди”, — дейди ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев.

Ўзаро келишув асосида аёл футболчиларнинг профессионал шартномаларини ҳар томонлама ҳимоя қилган ҳолда, Ўзбекистонда аёл футболчиларга бўлган эътиборни янада ошириш, шу орқали аёллар футболи мавқесининг ошишига эришиш устида ҳам ишланади.

“Айрим мамлакатларда ҳомиладор аёллар билан профессионал шартномаларни бекор қилиш ҳолатлари учраётгани ачинарли ҳолат. FIFPro бундай ташаббусларга қарши курашади. Шунингдек, ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишга ийманиб, клубларга регламентга зид ҳаракатларни амалга ошириш имконини тақдим этаётган футболчилар масаласини тартибга солиш йўлида меҳнат қилади”, — деб таъкидлади ЎФУ раҳбари Камолиддин Мурзоев.

ЎФУ футболчилар саломатлиги йўлида антидопинг қоидаларига риоя қилиш бўйича тушунтиришлар бериш, келишилган ўйинларга қарши кескин курашиш ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида футболчиларни огоҳлантириш, бундай ўйинлардан хабар топганда ЎзПФЛни хабардор қилиш, ЎзПФЛ ҳузурида амалий ва ташкилий масалаларда футболчиларнинг вакили сифатида иштирок этиш, уларни қўллаб-қуватлаш каби масалалар билан шуғулланади.

Келишувнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, Суперлига ҳамда миллий терма жамоа футболчиларининг имидж ҳуқуқларидан оқилона фойдаланган ҳолда Халқаро футболчилар уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда Electronic Arts Sports компанисининг FIFA футбол симулятори ўйинига Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида рўйхатдан ўтган футболчиларни жалб қилиб, уларни жаҳонга танитиш масаласи устида ҳам ишланади.

Эндиликда томонлар ЎзПФЛ қошида таркибида ЎФУ, футбол клублари вакиллари ҳамда бетараф юридик мақомга эга бўлган шахсларни жамлаган, ФИФА талабига жавоб берадиган Низоларни ҳал қилиш палатаси концепциясини ишлаб чиқиш ва уни босқичма-босқич амалга тадбиқ қилиш масаласида иш олиб боради. Низоларни ҳал қилиш палатаси аъзолари ЎФА Ижроқўми томонидан тасдиқланиши керак бўлади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика