Latest news

12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  32 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

ЎзПФЛ ва Футбол ҳакамлари маркази ўртасида илк шартнома имзоланди News

ЎзПФЛ ва Футбол ҳакамлари маркази ўртасида илк шартнома имзоланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси муассислигида ташкил этилган Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказига 15 июнь куни янги директор тайинланганди.

Бугун — 17 июнь санасида Марказ ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўртасида Лига мусобақаларида ҳакамлар фаолиятини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.

Шу кунга қадар футбол ҳакамлари, назоратчилари ҳамда VAR мутахассисларининг хизмати учун ҳақ, шунингдек, уларнинг йўлкира ҳамда яшаш ҳаражатлари ЎзПФЛ ҳисобидан қопланиб келинаётганди. Эндиликда ҳакамлар фаолияти ягона тузилмага бирлаштирилганидан келиб чиқиб, мазкур масалалар Марказ томонидан ҳал этилади. ЎзПФЛ эса Лига томонидан ўтказиладиган мусобақалардаги мазкур ҳаражатларни шартнома асосида Марказга ўтказиб беради.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси эса футбол ҳакамларини ўқитиш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, Марказнинг ташкилий-бошқарув фаолиятини самарали амалга оширишни таъминлайди. Айни вақтда мазкур масала ЎФА Ижроия қўмитаси томонидан кўриб чиқилмоқда.  

Бундан-буён нафақат профессионал, балки ҳаваскорлар ўртасидаги ҳар қандай футбол мусобақалари, ўртоқлик учрашувларига футбол ҳакамларини жалб қилиш Марказ билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика