Latest news

02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  7 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  3 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  12 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  12 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  9 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  8 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  5 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2 19:34Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди  29 19:12"Ювентус" мартда Влахович билан учрашув ўтказади  1 18:43Мбаппе ПСЖга қарши судда ғалаба қозонди  7

ЎзПФЛ U-13 ҳамда U-15 биринчиликларини янги форматда ўтказади News

ЎзПФЛ U-13 ҳамда U-15 биринчиликларини янги форматда ўтказади

Осиё футбол конфедерациясининг талаби билан ўтказиладиган профессионал футбол клублари қошидаги U-13 ва U-15 жамоалари турнири янги босқичга олиб чиқилади.

Бунда жамоалар бир мавсум аввал қайд этган натижасига кўра, саватларга тақсимланади.

Мусобақада Coca Cola Суперлиганинг 14 ҳамда Про-лиганинг 8 жамоаси тарбияланувчилари иштирок этади. Бунда 8 жамоа турнирни саралаш босқичидан бошлайди. Улар орасидан икки клуб ўтган мавсум натижаларига кўра энг яхши деб топилган 14 клуб қаторига қўшилади. Яъни, Ўзбекистон Coca Cola кубоги формати амалда бўлади.

Финал босқичида 16 жамоа 4 гуруҳга тақсимланади. Ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки жамоа чорак финал иштирокчисига айланади. Пандемия сабабли 2020 йилги мусобақада барча учрашувлар марказлашган ҳолда ўтади ва фақатгина битта учрашувдан иборат бўлади.

Режага кўра, ҳар икки мусобақанинг саралаш учрашувлари 4—6 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. U-13 мусобақасининг финал босқичидаги гуруҳ ўйинлари 14—20 сентябрь кунлари, плей-офф ўйинлари эса 5—11 октябрь кунлари ўтказилади.


U-15 турнирининг гуруҳ босқичи 21—27 сентябрь кунлари, плей-офф ўйинлари 5—11 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика