Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  10 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  4 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

ЎзПФЛ Туркия клублар бирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини бошлади News

ЎзПФЛ Туркия клублар бирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини бошлади

Tags :  ПФЛ
12-13 октябрь кунлари Лига вакиллари Жаҳон футбол лигалари ассоциациясининг йиллик форумида иштирок этганди.

Ўтган йил Дубайдаги ва бу йил Варшавадаги форум давомида Ўзбекистон ҳамда Туркия футболи ташкилотлари ўртасида илиқ муносабатлар йўлга қўйилди.

Варшавадаги учрашув давомида Лига раҳбари Диёр Имомхўжаев ҳамда Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк Ўзбекистон Суперлигаси клубларида фаолият олиб бораётган мутахассислар учун Истанбулда ўқув-семинар ташкил этиш масаласида фикр алмашганди. 28-ноябрь куни мазкур масалада якуний келишувга эришилди.

Шу йилнинг 7-11 декабрь кунлари Суперлиганинг 7 та ҳамда Пролиганинг 4 та клубидан бўлган жами 20 нафар мутахассис Истанбулга ташриф буюради. Унинг доирасида ўзбекистонлик мутахассислар учун 3 та асосий мавзуда: “Футболчилар селекцияси ҳамда футбол агентлари билан ишлаш”, “Футбол учрашувларини ташкил этиш ва мухлислар билан ишлаш”, “Маркетинг ва чипталар савдоси” бўйича семинар бўлиб ўтади. Бунда футбол клубларининг 2024-йилги мавсумга тайёргарлик кўриши ва аниқ режалар ишлаб чиқишига кўмаклашиш кўзда тутилган.

Семинарлар давомида Фенербаҳче клубининг раҳбарлик органларида фаолият олиб бораётган Ўкан Ўзкан, Тезжан Шайли, Эгемен Эргюден, Галатасарай вакиллари Мурат Эрсой, Женк Эргун, Начи Жансун, шунингдек, Туркия клублар бирлиги бош котиби доктор Чағри Илк ўз маъруза ва тақдимотлари билан иштирок этади. Ўзбекистонлик мутахассислар ўз клуби фаолияти билан солиштириш имкониятига эга бўлиши учун Фенербаҳче ҳамда Галатасарай клублари тузилмаси билан тўлиқ таништирилади, уларга мазкур клублар инфратузилмаси, иш фаолияти тўлиқ кўрсатилади.

Семинар иштирокчилари Туркия футбол ассоциациясига қарашли спорт маркази билан танишиш имкониятига ҳам эга бўлади. Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бугунги кунда ўз футбол марказини ташкил этиш ва уни ишга тушириш ишларини олиб бормоқда. Мазкур қадам мамлакат футболини янги босқичга олиб чиқиш йўлида нечоғли муҳим эканлигини ЎФА мутахассислари Марокаш ҳамда Венгрия мисолида ўрганиб қайтишганди. Бу борада Туркияда яратилган шароит ҳам ўзбекистонлик мутахассислар эътирофига сазовор бўлишига шубҳа йўқ.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика