Latest news

11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  2 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  3 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11

ЎзПФЛ мутахассислари Қирғизистон лигаси комиссарлари билан учрашув ўтказди News

ЎзПФЛ мутахассислари Қирғизистон лигаси комиссарлари билан учрашув ўтказди

Tags :  ЎзПФЛ
Шу йилнинг 3 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистон Профессионал футбол лигалари раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтганди.

Ундаги келишув асосида ЎзПФЛ Қирғизистонга икки нафар тажрибали мутахассисларини юборди.

7-8 март кунлари Ўш шаҳрида Қирғизистон чемпионати учрашувларида фаолият олиб борадиган комиссарлар учун ўқув семинар ташкил этилди. Унда Лиганинг Клубларни ривожлантириш бўлими мутахассислари Онгар Жалимов ҳамда Владимир Назаров иштирок этиб, Лига томонидан ташкил этиладиган мусобақаларда комиссарлар қандай фаолият олиб бораётгани, уларнинг учрашувнинг бошқа расмийлари билан муносабатлари, Лиганинг жамоат тартиби ва хавфсизлигини сақлаш учун масъул органлар, давлатнинг бошқа ташкилотлари, футбол клублари билан қандай ишлаётгани каби масалаларда фикр алмашди. Шунингдек, футбол клублари инфратузилмаси, уларни ОФК лицензиялаш талабларига тайёрлаш босқичлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

Шу асосда Қирғизистон лигаси ўз комиссарлари учун аттестация ўтказди. 9-март куни эса Ўшдаги марказий стадионда “Алай” ҳамда “Абдиш-ота” жамоалари ўртасида Суперкубок учрашуви ўтказилди. Эндиликда Қирғизистон Премер-лигасининг 2023-йилги мавсумига тайёргарлик ишлари бошланди.

Маълумот учун, Қирғизистон Профессионал футбол лигаси ҳозирги кунга қадар фақатгина Премер-лига учрашувларини ўтказиб келади. Қўшниларимиз босқичма-босқич қуйи лига мусобақаларини ҳам ташкил этишни режалаштирган. Эндиликда ҳар икки мамлакат лигалари бу борада ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бориш имкониятига эга.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика