Latest news

23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  0 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси ҳал бўладиган ўйин учун таркиблар аниқ  1 22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  20 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  2 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  4 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2

ЎзПФЛ. Меҳнат шартномаларида маошнинг минимал суммаси ўзгаради News

ЎзПФЛ. Меҳнат шартномаларида маошнинг минимал суммаси ўзгаради

Tags :  ЎзПФЛ
Лига рўйхатидан ўтадиган меҳнат шартномаларида минимал ойлик-маош белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра клуб ўз футболчисига Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган суммада маош белгилаши лозим.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, профессионал футбол клубларида ойлик-маошларнинг юқори миқдори ошишда давом этмоқда, бироқ ёш иқтидорларни рағбатлантириш масаласида қатор муаммолар мавжуд. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори кўринишида маош олаётган футболчида ўзининг ойлик чиқимларини қоплаш билан боғлиқ қийинчиликлар бор. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ҳамкорликда Ўзбекистон футбол ассоциациясига мазкур масалада қўшма таклиф киритди. Ҳар уч ташкилот ҳамкорликда якдил қарор қабул қилгунига қадар, Лига меҳнатга ҳақ тўлашнинг беш баробар миқдоридан кам бўлган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказмайди.

Параллель равишда «Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш устида иш олиб борилмоқда. Тез орада бу масалада ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлади. Бунда профессионал футболчи мақоми қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, машғулот компенсацияси ва шу билан боғлиқ масалалар янада аниқроқ кўринишда тартибга солинади ҳамда келишиш учун ФИФАга тақдим этилади.

Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика