Latest news

14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  16 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  2 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  14 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  4 08:41Италия МТЖ собиқ мураббийи "Ал Садд" бош мураббийи бўлади (Фабрицио Романо)  2 08:16Футзал. Бугун бронза учун майдонга тушамиз  0 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёнинг иккита жамоаси плей-оффда. Кечаги кун натижалари билан танишинг  1 07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  17

ЎзПФЛ "Бухоро" - "Андижон" ва "Хоразм" - "Динамо" учрашувлари қаерда бўлишини маълум қилди News

ЎзПФЛ "Бухоро" - "Андижон" ва "Хоразм" - "Динамо" учрашувлари қаерда бўлишини маълум қилди

ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлиганинг 12-тури доирасидаги икки ўйин ўтказиладиган стадион номларини тасдиқлади.

Унга кўра, "Бухоро" Самарқандда "Андижон"га қарши ўйинни мезбон сифатида ўйнайди. Баҳс 13 июнь куни соат 20:00да старт олади. 

"Хоразм" - "Динамо" ўйини эса 15 июнь куни Жиззахда ўтказилади. Бу учрашув бошланиш вақти 20:00га белгиланган.

ЎзПФЛ ушбу вазиятга изох бериб ўтди:

"Хоразм" Суперлигага қайтган жорий мавсумидаги 6 та уй учрашувини бошқа шаҳарларда ўтказишига тўғри келди. Жумладан, клуб икки уй учрашувида рақибларини Тошкентдаги "Дўстлик" стадионида ва яна шунчасини Жиззахдаги "Сўғдиёна" стадионида қабул қилди. ОКМК ҳамда "Бунёдкор" клубларига қарши уй ўйинлари эса рақиби майдонида бўлиб ўтди.

Маълумки, Бухоро шаҳридаги стадионнинг ёритиш тизими билан боғлиқ муаммо ҳозирга қадар ҳал қилинмаган. Бунинг оқибатида "Бухоро" клуби Суперлиганинг жорий мавсумидаги 5 та уй учрашувидан 4 тасини Тошкентдаги "Жар" стадионида ва яна 1 та учрашувни рақиби "Бунёдкор" майдонида ўтказишига тўғри келди".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика