Ўзилнинг агенти: “Месут “Арсенал” билан янги шартнома тузиши мумкин”
28 feb 2020 23:07
News
Ўзилнинг агенти: “Месут “Арсенал” билан янги шартнома тузиши мумкин”
Ўзилнинг лондонликлар билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади. Илгарироқ бир неча марта футболчи “Арсенал”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Футболчи билан MLS ва турк жамоалари қизиққанди.
“Шартнома бўйича Ўзил яна 15 ой “Арсенал” билан бирга бўлади. Бу вақт ичида у клубни тарк этмайди. Месут шартномаси якунига қадар лондонликлар сафида тўп тепмоқчи.
Ўзилнинг “канонирлар” билан шартномаси якунига етганида у 32 ёшда бўлади. Бу ёшда бемалол юксак савияда ўйин намойиш этиш мумкин. Хавотирланишга ҳожат йўқ.
Албатта Месут учун мақбул вариантларни кўриб, ўрганиб чиқамиз. У яна “Арсенал”да қолиши мумкин. Балки у янги мавсумда ўзини яхши томонларини кўрсата олар ва жамоа раҳбарияти унга янги шартнома таклиф қилиши мумкин. Агар шундай таклиф тушадиган бўлса, Ўзил уни кўриб чиқишга тайёр”, дея футболчи агентининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Evening Standart.
Comments