Latest news

08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  1 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  1 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  7 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  6 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  15 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  176

Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари бош мураббийлари ҳисобот топширишди News

Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари бош мураббийлари ҳисобот топширишди

Бугун Ўзбекистон футбол Ассоциациясида терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎФА ва ПФЛ раҳбарияти ҳамда Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоалари бош мураббийлари иштирок этишди.
Яқинда Индонезияда бўлиб ўтган Халқаро мусобақада иштирок этган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров сафар бўйича ҳисобот бериб ўтди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ОТЖ Индонезиядаги Халқаро мусобақада иштирок этиб, КХДР, Баҳрайн ва Индонезия терма жамоаларига қарши ўйинлар ўтказди. Барча учрашувларда дуранг қайд этган вакилларимиз мусобақада иккинчи ўринни қўлга киритишди.

Равшан Ҳайдаров Индонезиядаги мусобақа терма жамоа учун жуда фойдали бўлганини таъкидлаб, мана шундай мусобақаларда иштирок этиш учун имконият яратиб берган Ўзбекистон футбол Ассоциацияси раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Жумладан, мусобақада иштирок этган ёш футболчилар катта тажриба тўплашгани, бу эса расмий мусобақаларда жуда фойдали бўлишини таъкидлади.

Шунингдек, ёзда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан мазкур халқаро ўйин ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтагани ҳам айтилди. Мураббий ва футболчилар Индонезиядаги муҳит, иқлим, шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, Осиё ўйинларига келиш олдидан аҳамият қаратиш зарур бўлган жиҳатлар ҳақида маълумот тўплаб олишди.

Шундан кейин Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов Тошкентда ўтган йиғин ҳақида ўз ҳисоботини тақдим этди. Йиғин давомида жами 26 нафар терма жамоага номзод футболчилар синовдан ўтгани, уларнинг жисмоний ва функционал тайёргарликларини текширилгани ҳақида фикр билдирди. Йиғин доирасида ўтказилган иккита назорат учрашуви орқали эса футболчиларнинг майдондаги ҳолатига баҳо берилгани таъкидланди.

Шу билан бирга Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Тимур Кападзе ҳам йиғилишда миллий терма жамоанинг Осиё Кубоги–2019 мусобақасига тайёргарлик жараёни ҳақида ҳисобот бериб ўтди. Жумладан, тайёргарлик доирасида 19 май куни Эрон миллий терма жамоасига қарши сафарда ўртоқлик учрашуви ўтказилиши, бу ўйинга борадиган футболчилар рўйхати шакллантирилаётгани ҳақида айтиб ўтди.

Эронга қарши ўртоқлик ўйинида Суперлига жамоаларида тўп сурувчи миллий терма жамоага номзод ёш футболчиларни синовдан ўтказиш бош мақсад эканлиги ҳам таъкидланди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика