Latest news

19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  2 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:32Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  5 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  2 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  11 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  7 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  1 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  3 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби июнь ойида 2 та халқаро мусобақада қатнашади News

Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги рақиби июнь ойида 2 та халқаро мусобақада қатнашади

Ҳиндистон терма жамоаси июнь ойида иккита халқаро мусобақада иштирок этади.

Игорь Штимац бошчилигидаги ҳиндлар 9-18 июнь кунлари 4 та терма жамоа иштирок этадиган "Intercontinental Cup" мусобақасида қатнашишади. Ҳиндистон, Ливан, Вануату ва Мўғулистон каби жамоалар қатнашадиган ушбу турнирга Ҳиндистоннинг Бубанесвар шаҳри мезбонлик қилади.

Ҳар бир жамоа учтадан ўйин ўтказади ва гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар финалда тўқнаш келишади.

Мезбонларнинг тақвими
9 июнь: Ҳиндистон - Мўғулистон
12 июнь: Ҳиндистон - Вануату
15 июнь: Ҳиндистон - Ливан




21 июндан Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида "SAFF Championship" (Жанубий Осиё футбол Федерацияси) мусобақаси старт олади. Унда жами 8та давлат терма жамоаси иштирок этади.

Ҳиндистон "А" гуруҳида Кувайт, Непал ва Покистон билан куч синашади. Иккинчи гуруҳдан Ливан, Мальдив ороллари, Бутан ва Бангладеш жой олган.

Мезбонларнинг тақвими:
21 июнь - Ҳиндистон - Покистон
24 июнь - Ҳиндистон - Непал
27 июнь - Ҳиндистон - Кувайт

Ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни олган жамоалар ярим финалга чиқади. Ярим финал 1 июль, финал эса 4 июль кунига белгиланган.

Маълумот учун, "SAFF Championship" мусобақаси бунга қадар 13 марта ўтказилган ва 8 марта Ҳиндистон чемпионликка эришган. 2 марта Мальдив ороллари, 1 мартадан Бангладеш, Афғонистон ва Шри Ланка ғолиб бўлган. Лекин олдинги мусобақаларда Кувайт ва Ливан терма жамоалари иштирок этишмаганини ҳам таъкидлаш лозим.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика